» » BMB Trade Group компанияси томонидан Бахмал туманида заъфарон етиштириш лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди

BMB Trade Group компанияси томонидан Бахмал туманида заъфарон етиштириш лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди

30 май 2020 г 2 553 Комментарии: 0

2020 йил 10 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4670-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов бошчилигидаги делегация Бахмал туманига ташриф буюрди. 

Ташрифнинг режасига кўра Бахмал туманида заъфарон кўчатларини экиш учун ажратилган 400 гектар ер майдонлари ҳолатини ўрганиш, ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш ва бошқа ташкилий масалаларни ечишдан иборат бўлди.

Мутаҳассислар томонидан жумладан, заъфарон етиштириш ва қайта ишлашни ташкил қилиш, парфюмерия ва фармацевтика соҳалари бўйича ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш масалалари жойида ўрганиб чиқилди. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси томонидан амалга ошириши режалаштирилган лойиха юзасидан Б.Маматқуловнинг тақдимоти намойиш этилди.

Мазкур тақдимотда мутасадди ва манфаатдор вазирлик, идоралар, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этди.

Йирик инвестицион лойиҳани амалга оширилиши туфайли янги иш ўринларни яратилиши, Жиззах вилояти, хусусан Бахмал тумани экспорт салоҳиятини ва иқтисодий ривожланишини янада ошириш имкониятлари ҳақида алоҳида қайд этилди.

Мазкур тақдимот тадбир иштирокчилар томонидан ижобий қабул қилинди. 

Учрашув якунида йиғилиш қатнашчилари томонидан лойиҳани амалга ошириш учун тезкорлик билан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!