» » Пахтакор туманидаги сайёр қабулда 71 та масала кўрилди

Пахтакор туманидаги сайёр қабулда 71 та масала кўрилди

06 июнь 2020 г 1 111 Комментарии: 0

Пахтакор тумани, “Мўжиза истироҳат боғида марказий муассасалар, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбар ходимлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида Пахтакор, Зафаробод ҳамда Шароф Рашидов туманлари аҳолисининг муаммолари ўрганилди. Тадбир карантин талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилди. 

Оммавий қабулда жами 71 нафардан зиёд фуқаро турли масалалар бўйича мурожаат этди. Мурожаатларнинг асосий қисми шу ернинг ўзида ҳал этилди. Вақт, маблағ талаб этадиган мурожаатлар тегишли идораларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.

Сайёр оммавий қабулга моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, ободонлаштириш ва йўлларни таъмирлаш, газ, электр, таъминоти бўйича одамларни қийнаётган муаммолар жойида кўриб чиқиб ҳал этилгани одамларнинг давлатимиз сиёсатига, ислоҳотларнинг истиқболига ишончини янада оширди.

Президентимиз томонидан одамларнинг мурожаатларига қулоқ тутиш ҳар бир мутасадди раҳбарнинг олдида турган энг муҳим вазифалардан бири сифатида қўйилаётганида чуқур маъно ва халқнинг турмушини яхшилашга қаратилган эзгу мақсад мужассам эканлиги оммавий сайёр қабуллар давомида ўз ифодасини топди.

Пахтакор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!