» » Жиззахда 126 та ёш оила уй билан таъминланади

Жиззахда 126 та ёш оила уй билан таъминланади

08 июнь 2020 г 1 081 Комментарии: 0

Бу ҳақда вилоят «Ёшлар маркази»да бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Матбуот анжуманида вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Тўхтамишев ва Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Дилмурод Худойшукуров «Ёшлар ойилиги» доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар ва тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берди. Брифингда барча тадбирлар карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилиши алоҳида таъкидланди.
Ойлик давомида ҳар бир туман ва шаҳарда «Саховат ва кўмак» хайрия акцияси ўтказилиб, ёлғиз қариялар уйини таъмирлаб бериш, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш ва уларнинг хонадонларини таъмирлашда кўмаклашиш режалаштирилаётир.
Шунингдек, ойлик доирасида «Экологик муаммолар» мавзусида ижтимоий акциялар видеороликлари, коронавирус пандемияси мавзусида “Менинг қаҳрамоним мавзусида“ расмлар танловлари, «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ёш хотин-қизларнинг инновацион ғоя ва ташаббуслари» мавзуида илмий-амалий онлайн конференция ўтказилади. «5 ташаббус уйда», «Генерал ва ёшлар» , «Коронавирус ва ёшлар» онлайн учрашувлари, «5 ташаббус уйда»китоблар тақдимотини, «Замонавий касблар» мавзусида онлайн мастер класслар, «Бизнесни бошқаришда муваффақият ва мағлубият омиллари» мавзусида онлайн вебинар ташкил этилади.
«Ёзни »Камалак« билан» лойиҳаси доирасида ёзги таътилни Жиззахдаги оромгоҳларда ўтказаётган сардобалик болалар учун кўнгилочар ва бадиий дастурлар ва лойиҳалар ўтказиш назарда тутилган.
Онлайн тарзда ўтказилаётган ойлик доирасидаги тадбирлар ёшларнинг қизиқиш ва интилиши ҳисобга олиниб, қизиқарли ва мазмунли ташкил этиш учун пухта тайёргарлик кўрилгани маълум қилинди.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!