Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда  бир кунда 18 та оилавий меҳмон уйлари ташкил этилди

Жиззахда  бир кунда 18 та оилавий меҳмон уйлари ташкил этилди

17 июнь 2020 йил
580
0

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилояти ҳудудий бошқармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳи вилоятнинг туристик салоҳияти юқори ҳудудларида оилавий меҳмон уйлари сонини ошириш мақсадида тарғибот тадбирларини амалга оширди.

Тарғибот натижаларига кўра, Зомин туманининг Дуоба қишлоғида бир кунда 18 та янги оилавий меҳмон уйлари ташкил этилди. Бугунги кунга қадар вилоятда жами 50 та меҳмон уйлари фаолияти йўлга қўйилган эди. Ҳозирда уларнинг сони 68 тага етиб жами 567 та ўриндан иборат жойлаштириш имкониятига эга бўлди.

Бундан ташқари туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан оилавий меҳмон уйларининг санитар-гигиеник қоидаларга қатъий риоя қилиши кераклигига оид тушунтириш ишлари олиб борилди. Республика махсус комиссияси қарори билан «яшил» ҳамда «сариқ» ҳудудларда оилавий меҳмон уйларининг иш фаолиятини бошлашга рухсат берилганлиги туризм соҳасига берилган катта эътибор эканлигидан далолат беради. Бу борадаги амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий

бошқармаси Маркетинг ва туризмнинг муайян

турларини ривожлантириш бўлими

бошлиғи Шохрух Абдимуродов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар