Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда анча йиллардан буён бўш турган бино ўрнида замонавий тўқимачилик саноат комплекси ташкил этилади

Жиззахда анча йиллардан буён бўш турган бино ўрнида замонавий тўқимачилик саноат комплекси ташкил этилади

18 июнь 2020 йил
474
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳридаги "Обод" маҳалласи ҳудудида "Собиқ Иттифоқ" даврида текстиль комбинати бўлган, ҳозирги кунда анча йиллардан бери бўш турган бино ўрнида "Ш.Рашидов" номли замонавий тўқимачилик саноат комплекси ташкил этилади.

750,1 млрд.сўм қийматига эга бўлган саноат комплекси “Жиззах текстиль” МЧЖ ташаббуси билан ташкил этилаётган бўлиб, умумий қийматнинг 186,5 млрд.сўми ўз маблағ, 564,5 млрд.сўми банк кредити асосида ташкил этилиши кўзда тутилган.

Тўқимачилик саноат комплекси 2022 йилинг декабрь ойида фойдаланишга топширилиши ҳамда 2550 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар