Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахга ХХРнинг Хэнань провинциясидан делегация келди

Жиззахга ХХРнинг Хэнань провинциясидан делегация келди

20 июль 2018 йил
564
0

Жиззах вилоят хокимлиги вакиллари жорий йил 25 майдан 4 июнь саналарида Хитой Халқ Республикасида хизмат сафари давомида Хэнань провинциясига ташриф буюриб, йирик компания вакиллари билан музокаралар ўтказган эди.

Музокараларда бир нечта компаниялар билан Жиззах вилоятида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битим имзоланган.

Олиб борилган музокаралар натижасида Хэнань провинцияси компаниялари делегацияси жорий йилнинг 19-23 июль кунлари Ўзбекистонга ташрифини амалга оширди.

Хусусан, 20 июль куни вилоятимизга Хэнань провинцияси компаниялари делегацияси вакиллари келишди.

Делегацияни ташрифдан асосий мақсад вилоятнинг инвестицион салоҳияти билан танишиш, "Жиззах” эркин иқтисодий зонасига ташриф буюриш ва корхоналар фаолияти билан танишиш, вилоятда қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар билан музокаралар олиб бориш, "Ўзбекистон - Хитой савдо” уюшмаси ва вилоят ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолаш бўлди.

Хэнань провинцияси бизнес делегацияси вакилларига вилоят ҳокимлиги мажлислар залида маҳаллий тадбиркорлар билан бизнес-форум ташкил этиб,

Жиззах вилоят ҳокимлиги вакиллари билан музокаралар ўтказди ҳамда ҳамкорлик меморондумини имзолашди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар