» » Жиззахда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 243 млн долларлик 3та лойиҳа ишга туширилади

Жиззахда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 243 млн долларлик 3та лойиҳа ишга туширилади

20 июнь 2020 г 2 000 Комментарии: 0

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун ҳар томонлама қулай, табиий захираларга эга Жиззахда вилоят ҳокимлиги “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси билан ҳамкорликда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда. Хусусан, 2020-2022 йиллар Инвестиция дастури доирасида ҳудудда жорий йилнинг ўзида умумий қиймати 243,0 млн долларлик 3 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. 

Жумладан, Зафаробод туманидаги йилига 1,2 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга "Huaxin Cement Jizzakh"  МЧЖ ҚКнинг дастлабки босқичи ҳам 2020 йилда ишга туширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 150,0 млн долларни ташкил этилади. Корхона фойдаланишга топширилгач, 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Янги заводда келгусида М-400 ва М-500 маркадаги сифатли цемент маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бунинг учун корхонага энг сўнгги русумдаги энергия тежамкор, экологияга таъсир кучи кам бўлган технологиялар жорий этилмоқда. Айни пайтда бу ерда ускуналарни созлаш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Қайд этиш керак, вилоятда 2021-2022 йилларда ҳам хорижий инвестиция ҳисобига бир қатор лойиҳалар амалга оширилади. Мазкур дастурга кўра, ҳудудда умумий қиймати 145 млн доллар бўлган, йилига 810 минг тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга янги цемент заводи - "Экоцемент" МЧЖ барпо этилади. Ҳозирда янги цемент заводини қуриш ва Хитой давлатидан асбоб-ускуналар олиб келиш ишлари бошланган. 

Бундан ташқари, Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 2020-2022 йилларда қўшимча равишда умумий қиймати 5 трлн 751 млрд сўмлик 54 та қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиши ва 2 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Жумладан, Фориш туманида йилига 35 минг тонна базальт толасидан иссиқлик сақловчи материаллар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган "Basalt Wool" МЧЖ барпо этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 60,1 млн долларни ташкил этади. 

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси
Матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!