Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » "Яшил" ҳудуд Жиззахда коронавирус қайд этилди

"Яшил" ҳудуд Жиззахда коронавирус қайд этилди

25 июнь 2020 йил
2 382
0

2020 йил 25 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6990 (+89) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди ССВ.

Янги касалланиш ҳолатларининг 40 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 38 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 2 нафар Жиззах вилоятида, 1 нафар Андижон вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафар Сурхондарё вилоятида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 4685 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2286 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 5 нафари ўта оғир аҳволда.

         

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар