Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Арнасойнинг "Чўлқуварида" интернет тезлиги яхшиланди

Арнасойнинг "Чўлқуварида" интернет тезлиги яхшиланди

29 июнь 2020 йил
428
0

Коронавирус пандемияси бутун дунё бўйлаб тарқалибгина қолмасдан аҳолини оғир ижтимоий вазиятга тушириб қўйди.

Айниқса барча мамлакатларда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам иқтисодиётга ўз таъсирини кўрсатибгина қолмай балки ёшларни таълим олишлари йўлида оғир ва машаққатли вазиятларга дучор қилди десак муболаға бўлмайди.

Қандай қилиб?

Ўзбекистонда онлайн таълим тизими ривожланган мамлакатлар сингари унчалик йўлга қўйилмаганди. Аммо юртбошимиз ташаббуси билан ҳар қандай хавф-хатарни тўғри баҳоланиб, юртимизда ёшларнинг таълим олишлари йўлида амалиётга жорий этган фармон ва қарорлар замирада, умумтаълим мактаби ўқувчилари учун теледарслар, масофавий таълим олишлар бошлаб юборилди.

Вазирлик томонидан эфирга узатилган дарслар юзасидан таклиф олиш учун ижтимоий тармоқларда алоҳида канал ташкил этилган эди. Бунда ота-оналар дарслар сифатини яхшилаш борасида таклифлари ҳам инобатга олиниб мавжуд камчиликлар ҳам аста секинлик билан ўз изига тушиб борди.

Аммо, бир муаммо пайдо бўлди. Юртмиздаги энг олис худудларнинг интернет тармоғи етиб бормаган жойларида фақатгина эфирга узатилаётган теледарслар орқали таълим олиш билан кифояланиб қолишди. Боиси чекка қишлоқларга телекоммуникация тармоқлари етиб бормаган, борган бўлса ҳамки интернет тезлигининг сифати паст бўлган жойларда мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасидаги онлайн алоқа тўғри йўлга қўйилмаган ҳолатлар ҳам талайгина топилади.

Биргина Арнасой тумани Чўлқувар маҳалла фуқаролари йиғинида ҳам ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ўзаро таълим машғулотларининг онлайн телеграм орқали мулоқоти кескин узилишларга сабаб бўлди.

Натижада ўқитувчилар ўқувчиларининг уйларига бориб дарс давомида олган билимларини текшириш учун дафтарларини кўздан кечирадиган бўлишди. Бу эса карантин қоидаларига зид бўлган ҳолат эканлигини билсада аммо, ўз ўқувчилари теледарсларни қандай ўзлаштираётганлигидан боҳабар бўлиш эканлигидан хабардор бўлишдир.

Шу тариқа каронавирус пандемияси даврида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўқув йили ҳам якунланди. Энди таътил вақтида, қолаверса кейинги ўқув йилида биз юқоридаги оғир вазиятга тушмаслигимиз учун маҳаллага ўрнатилган мавжуд мобил қурилманининг интернет сифати жуда паст бўлганлиги юзасидан ота-оналар томонидан бир қанча эътирозларга сабаб бўлиб келаётганди.

Ўрнатилган uzmobile қурилманинг техник иш ҳолатини қайта кўриш ва сифатли интернет тезлигини йўлга қўйиш борасида аҳоли томонидан мурожаатлари келиб туша бошлади.

Худуддаги 3 нафар депутатлар халқнинг талаби хақ талаб эканлиги, сайловчилар олдида ҳисобдор эканлигини, энг асосийси халқнинг ноиблари хар қандай ишга ўз ваколатлари орқали халқ номидан иш кўришга хақли эканлигини эътироф этиб Олий Мажлис Сенати аъзоси Нусратилла Пардаев билан биргаликда соҳага оид тегишли мансабдор шахслар билан ушбу масалага атрофлича ёндошиб иш кўрилди.

Натижада бугун Чўлқувар маҳалласида интернет сифати ва тезлиги жуда яхши бўлиб аҳоли бундан мумнун бўлишмоқда. Энди телевизион дарсларни параллель равишда интернет тармоғида  вазирликнинг расмий веб-сайти Uzedu.uz, kundalik.com ҳамда онлайн мактаб электрон портали орқали кузатиб боришга имконига эга бўлишди.

Асосийси кейинги ўқув йилида Kundalik.com орқали ўқитувчилар ўқувчиларнинг видеодарслар орқали билим олишини назорат қилиб, баҳолаб бориш имкониятига эга бўлишди.

– Онлайн дарсларни бажаришда тепаликкаларга чиқиб мобил қурилманинг антеннасини қидирардим, – дейди Улуғбек Абдурашидов. – Энди бунга ҳожат йўқ, уйда ўтириб бемалол устозимизнинг телеграм гуруҳга юбораётган дарс топшириқларини бажариш имкониятига мен ва мен каби ўқувчилар эга бўламиз.

Муҳими маҳаллада интернетни сифатини йўлга қўйиш орқали илк қадамлар қўйилди. Бунда фақатгина онлайн дарс ўтаётган ўқитувчиларгина эмас, балки ҳар бир мактаб жамоаси, ота-оналарнинг масъулияти янада ошди. 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар