Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » МИБ Жиззахда энергия ресурлари соҳасида амалга оширган ундирувлари рақамларда

МИБ Жиззахда энергия ресурлари соҳасида амалга оширган ундирувлари рақамларда

30 июнь 2020 йил
290
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 18 июнь кунидаги “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6010-сонли Фармонига кўра, шу йилнинг 1 августидан Бюронинг электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш, автоматлаштирилган тизимларини мониторинг қилиш, улар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш, шунингдек, электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олидини  олишга доир вазифа ва ваколатлари тегишли “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий корхоналарига ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказилади.

Хусусан, ўтган давр мобайнида Бюронинг биргина Жиззах вилоят бошқармаси томонидан электр энергиясидан 1 трлн. 77,9 млрд. сўм, табиий газдан 643,3 млрд. сўм маблағ ундирилган ҳамда5.030 та ҳолатда энергия ресурслари ва ичимлик сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганлиги бўйича маъмурий ишлар қўзғатилиб, етказилган 5 трлн. 779,3 млрд. сўм зарарнинг 4 трлн. 45,5 млрд. сўми ундирилган.

Бошқарма томонидан жами 179 та жиноят иши натижасида аниқланган 1,9 млрд. сўм зарарнинг 1,4 млрд. сўми ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 65 таҳолат бўйича етказилган 2,0 млрд. сўмлик зарарлар тўлиқ қопланганлиги сабабли ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Шуни эслатиб ўтишимиз жоизки, 1 августга қадар Бюро ходимлари томонидан энергия ресурсларидан бўлган қарздорликни ундириш, қарздорлик қопланмаган тақдирда энергия ресурсларини белгиланган тартибда тармоқдан ажратиш, тармоққа ноқонуний уланганлик ҳамда талон-торож ҳолатларини аниқлаш каби фаолият билан шуғулланиб, ундан сўнг суд ва бошқа орган ҳужжатлари ижросини таъминлашга доир вазифа ва ваколатлари давом эттирилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар