» » Арнасой тумани ҳокимлиги “Зудлик билан минерал ўғит етказилмаса, пахта ҳосили камайиб кетиши мумкин” деган иддаога муносабат билдирди

Арнасой тумани ҳокимлиги “Зудлик билан минерал ўғит етказилмаса, пахта ҳосили камайиб кетиши мумкин” деган иддаога муносабат билдирди

03 июль 2020 г 1 234 Комментарии: 0

Жорий 2020 йил 25 июнь куни ижтимоий тармоқларда “Зудлик билан минерал ўғит етказилмаса, пахта ҳосили камайиб кетиши мумкин” деган иддаолар остида видеотасвирлар тарқалди.

Бу тасвирлар Арнасой туман Мустақиллик СИУдаги Жасурбек Бобоевга тегишли бўлган “Форишлик Мансур” фермер хўжалигидаги мавжуд 10 гектарлик пахта озуқаси учун минерал ўғитлар вақти етказиб берилмаётганлиги оқабатида жойланган.

Бу борада, Арнасой туман ҳокимлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоғда фуқаро Жасурбек Бобоев томонидан билдирилган маълумотларга асосан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, Мустақиллик СИУдаги “Форишлик Мансур” фермер хўжалигида 10 гектар пахта майдони учун минерал ўғит вақтида берилмаганлик сабаби, жорий йилнинг март ойида ушбу фермер хўжалиги кластерга қарашли бўлганлиги ва иш фаолиятини охиригача олиб бормай кластер раҳбари бўшаб кетганлиги қайт этилди.

Шундан сўнг Мустақиллик СИУдаги барча фермер хўжаликлар Арнасой туман пахта тозалаш Кооперацияга ўтганлиги унинг раҳбари ҳам қисқа вақт ичида бўшаб кетганлиги оқибатида айрим фермерлар қатори “Форишлик Мансур” фермер хўжалиги яна минерал ўғитсиз қолди. дейди – Мустақиллик СИУ раиси Носир Сариев. – Айни вақтда худуддаги фермер хўжаликлари пахта вегетация даврида бериладиган минерал ўғитларни навбатма-навбат олаётганликлари ва “Форишлик Мансур” фермер хўжалиги ҳам ўз навбатида 1 тонна карбамит менерал ўғитини олиб келганлигини такидлаб ўтди.

– Хақиқатдан ҳам бугунги кунда пахта озуқаси учун 1 тонна карбамит минерал ўғит олдим дейди. – “Форишлик Мансур” фермер хўжалиги раиси Жасурбек Бобоев. – Ушбу минерал ўғитни олишдан олдин пахта ривожи йўлида 4 марта суспензия  орқали озиқлантириб, 3 марта культивация қилинганлигини қайд этиб ўтди.

Шунингдек, олиб келинган 1 тонна минерал ўғит 10 гектар пахта майдони учун етмаслиги ва яна олиб келиш учун соҳа вакилларидан амалий ёрдам беришлигини билдириб ўтди. 

Арнасой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!