Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » БУГУННИНГ МУҲИМ ВАЗИФАСИ

БУГУННИНГ МУҲИМ ВАЗИФАСИ

23 июль 2018 йил
661
0

Зарбдор. Туман мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган йиғилишда вояга етмаганлар билан ишлаш юзасидан кўтарилган масалалар барча йиғилганлар эътиборини тортди.

БУГУННИНГ МУҲИМ ВАЗИФАСИ

Туманда ижтимоий-маънавий соғлом муҳитни яхшилаш, салбий ва нохушҳолатларнинг олдини олиш борасида ҳамкор бўлим ва ташкилотлар билан биргаликда бир қатор тадбирлар ва тарғибот ишлари олиб борилишига қарамасдан, жойларда вояга етмаганлар ўртасида салбий ҳолатларнинг ҳамон юзага келаётгани энг оғриқли нуқталардан бири, дея таъкидланди йиғилишда.

Вояга етмаганларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ўтган йилнинг 6 ойида Дўстлик маҳалласи фуқаролар йиғинида 2 та қайд этилди. Бу борадаги кўрсаткич маҳаллалар кесимида таҳлил қилинганда гарчанд биттага камайган бўлса-да вазиятни яхши деб бўлмайди.

Доимий ишловчи комиссия аъзолари биркитилган ҳудудларнинг ўзидаҳам ишлар қониқарсиз. Содир этилаётган салбий ҳолатларга нисбатан ўта совуққонлик билан муносабатда бўлишҳолатлари учраб турибди. Бу эсавояга етмаган ёшлар ўртасида аниқланаётган салбий ҳолатларнинг тури ва сони ортишига сабаб бўлмоқда.

Чунончи туман касб-ҳунар коллежларида айрим ўқувчиларнингдарсларга мунтазам, сабабсиз қатнашмаётгани, бу ҳолатгаота-оналар ва коллеж маъмуриятининг эътиборсизлигини қандай изоҳлаш мумкин?

Амалга оширилган ишлар юзасидан комиссия аъзолари ҳар чоракда ҳисобот бериб боришлари белгиланган бўлсада, ишлар пайсалга солинаётгани ажабланарли ҳол. Буни фақат лоқайдлик, эътиборсизлик, дея баҳолаш мумкин, холос.

Йиғилишда Зарбдор туман ҳокимининг ёшлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Бахтиёр Элмуродов кун тартибидаги масалаларнинг муҳим жиҳатларига алоҳида тўхталди. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича комиссия масъул котибининг вазифасини бажарувчи Райҳон Каримова шу йилнинг ўтган олти ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди. Туман ёшлар иттифоқи кенгаши раиси Зокир Муллажонов эса ўз нутқида вояга етмаганлар билан ишлаш бугуннинг энг муҳим масаласи эканлиги ва бу борада ҳар бир масъул ўз ҳудуди бўйича жавобгар шахс эканлигини алоҳида таъкидлади.

—Қайси ҳудудда вояга етмаганлар билан ишлашда хатоликларга йўл қўйилса, билингки,— деди нотиқ ўз нутқида,— биринчи галда ўша ҳудудга биркитилган масъул шахс жавобгар.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар