» » Арнасойда ишсиз юрган ҳамда уюшмаган 2155 ёш аниқланди

Арнасойда ишсиз юрган ҳамда уюшмаган 2155 ёш аниқланди

24 июль 2018 г 2 594 Комментарии: 0

Вояга етмаганлар ишлари бўйича Арнасой туман идоралараро комиссиясининг йиғилиши бўлди.

Унда комиссия раиси, туман ҳокими Жалол Бердибоевнинг "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг 2018 йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи эшитилиб, атрофлича муҳокама этилди.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг изчил ҳаракатлари билан шу йилнинг ўтган даврида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Комиссиянинг ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил, назоратсиз қолган, тарбияси оғир, жиноят содир этган, диний экстремистик оқимлар тарафдори сифатида махсус рўйхатдан чиқарилганларнинг қатъий назоратга олинганлиги ана шундай тадбирлардан бири бўлди. Шу билан бирга узоқ муддат хорижий давлатларда бўлиб қайтган, ота-онаси озодликдан маҳрум этилиб, жазони ўтаётган, ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилада яшовчи, таълим муассаларини тамомлаб, ишсиз юрган ҳамда уюшмаган 2155 нафар ёшларнинг рўйхати шакллантирилди.

Амалга оширилган тадбир натижасида ана шундай ёшлар билан доимий ишлаш имконияти яратилди. Ҳамкор ташкилотлар кўмагида уларнинг бандлиги таъминлаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшларга эса амалий ва назарий кўмак бериш тизимли йўлга қўйилди.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси жойлардаги фуқаролар йиғинлари раисларининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари билан ҳамқатор тадбирлар ўтказди. Ёшларни мавсумий меҳнат билан банд қилиш, бўш вақтларини кўнгилли ўтказиш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир фуқаролар йиғинида биттадан жами 13 та "Фидокор ёшлар” гуруҳи ташкил этилиб, уларга 134 нафар ёшлар жалб этилди.

Олиб борилган изчил тадбирлар натижасида профилактик ҳисобда турувчи 5 нафар ёшларнинг 2 нафари, 9 нафар хотин-қизларнинг 5 нафари ҳисобдан чиқарилди. 2018 йилнинг ўтган даврида ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўйилмади.

Ҳисобот даврида 72 маротаба "Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Бўлиб ўтган учрашувларда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишлаб қайтган, чет элга ишлаш учун кетиш ниятида юрган 30 ёшгача бўлган ишсиз ёшлар иштирок этдилар. Улардан 564 та мурожаатлар қабул қилинди. Ҳозирга қадар мазкур мурожаатларнинг 344 таси ижобий ҳал қилинди. Мурожаатлар натижасида 100 нафардан ортиқ ёшлар доимий ва мавсумий иш билан таъминланди. 25 нафар ёшларга тадбикорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредитларажратилди. Туман ҳокимлиги томонидан ер майдонлари ажратиб берилган 300 нафардан ортиқёшларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашилди. Ойига ҳар бир фуқаролар йиғинидан 3 нафардан, жами 39 нафар ёшлар туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб этилаётир.

Бундан ташқари, "Китоб ва китобхонлик – маънавият кўзгуси” , "Китоб - буюк мўжиза”, "Мен ўқиган китоб” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Оила ва турмуш муносабатлари доирасида ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил ёшларни соғлом оилавий муҳитга қайтариш, вояга етмаганларнинг машғулотлар давомида кўнгилочар жойларида бўлмаслигининг олдини олиш, одоб-аҳлоқ меъёрларини бузилишига йўл қўймаслик мақсадида ички ишлар, халқ таълими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва фуқаролар йиғинлари вакиллари билан ҳамкорликда "Турмуш”, "Орият” ва "Ўқувчи рейди”профилактик тадбирларини ўтказилаяпти.

Ёшларнинг турли ёд ғоялар таъсирига тушиб қолиши ҳамда чет давлатда пул топаман дея "Одам савдоси” қурбонига айланишининг олдини олиш мақсадида фуқаролар йиғинларида "Одам савдосига қарши курашиш”, "Ноқонуний миграция”, Чақалоқ савдоси ва унинг салбий оқибатлари”, "Хорижда ишлашнинг қонуний асослари”,"Диний экстремизм, терроризм ва ноқонуний миграциянинг оғир оқибатлари” мавзуларида 60 дан ортиқ давра суҳбатлари ва тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Бекпўлат ТОҒАЕВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!