» » Форишлик ғаллакорлар 2250 тонналик хирмонни йиғишмоқда

Форишлик ғаллакорлар 2250 тонналик хирмонни йиғишмоқда

24 июль 2018 г 2 609 Комментарии: 0

Жорий йилда Фориш туман ғаллакорлари 7500 гектар ерда деҳқончилик қилиб, давлат хирмонига 2250 тонна дон тўкишга аҳдқилишган.

Бу йил лалми майдонларда деҳқончилик қилаётганғлллакорлар учун анча мураккаб келди. Шундай бўлсада омилкорлик билан иш тутган деҳқонларимиз кўзланган ҳосилни етиштиришга эришдилар.

Айни кунда туманимизнинг «Нарвон», «Мустақиллик», М.Оролов номли, «Гараша» агрохизмат марказлариҳамда «Тараққиётқўрғони» фермерлар уюшмалари ҳудудларида фаолият юритаётган фермерлар ғалла ўрим-йиғимини уюшқоқлик билан олиб бориб, бирин-кетин шартнома мажбуриятларини уддалашмоқда.

«Гараша» агрохизмат маркази ҳудудида фаолият юритаётган «Қаҳрамон» фермер хўжалиги деҳқонлари жорий йилда 61 гектар лалми ерда деҳқончилик қилишяпти. Улар давлатга 18,3 тонна ўрнига 19,3 тонна дон топшириб, шартнома мажбуриятларини ортиғи билан бажаришди.

Шунингдек, «Тараққиёт қўрғони» фермерлар уюшмаси ҳудудида фаолият юритаётган «Ота Юсуф» фермер хўжалиги ғаллакорлариҳам давлатга дон сотиш шартномавий режасини ошириб бажардилар. Аҳил жамоа жорий йилда 56,2 гектар майдонда деҳқончилик қилиб,қабул масканига 18,1 тонна сифатли дон етказиб берди.

Айни кунда туманимиздаги фермер хўжаликлари давлат хирмонига дон топширишни қизғин давом эттиришяпти.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!