» » “САРДОБА” СУВ ОМБОРИНИНГ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ УЧУН АҲАМИЯТИ КАТТА

“САРДОБА” СУВ ОМБОРИНИНГ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ УЧУН АҲАМИЯТИ КАТТА

19 июль 2020 г 4 192 Комментарии: 0

Жорий йил халқимиз учун анча оғир келди. Кетама-кет юз берган табиий офатлар, техноген фалокатлар иқтисодиётимизга,  халқимиз турмуш маромига, осайишта ҳаётига зиён   етказди.

Бу офатлар давлатимиз томонидан ўз вақтида кўрилаётган чоралар натижасида бартараф этилмоқда. Ҳеч бир ҳудуд, хеч ким беэътибор қолдирилгани йўқ. Жумладан, жорий йилнинг 1 май куни  Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасида юзага келган тошқин оқибатини бартараф этиш учун ҳукуматимиз томонидан барча чоралар кўрилди. 

Мазкур вазият оқибатларини бартaраф этиш, давлатимиз раҳбарининг, республика ҳукуматининг назоратида бўлди. Воқеа жойига Президентимиз дарҳол етиб келиб,  офатни бартараф этиш, аҳолини ҳимоя қилиш ишларни ўзи назорат қилди.

Бевосита қўшни ҳудудда рўй берган бу офат пайти Жиззах вилоятидан катта ёрдам кўрсатилди. Тезкор олиб борилган қутқарув ишлари натижасида Дўстлик, Пахтакор, Зарбдор ва Мирзачўл туманларида ҳамда Жиззах шаҳрида ташкил этилган махсус штаблар томонидан мактаб, коллеж, хусусий корхоналар ва аҳоли хонадонларига фуқаролар жойлаштирилди. Сардоба шаҳарчасидаги аҳолини ҳам Гагарин аҳоли яшаш пунктига эвакуация қилинди.

Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Арнасой кўлига йўналтирилди.

Фалокат тўсатдан келади. Уни енгишнинг бош омили эса саросимага тушмаслик, биргалашиб ҳаракат қилишдир. Ҳа, ҳамжиҳатлик эл бошига иш тушганда билинади, синовдан ўтади.

Шу маънода айтиш мумкинки, “Сардоба” сув омборида юз берган сув тошқини ҳам халқимизнинг қанчалар матонатли эканлигининг яна бир имтиҳони бўлди.

Аммо ижтимоий тармоқларда “Сардоба сув омбори керакмиди?” деган фикрлар ҳам пайдо бўлди.

Ҳа, керак эди. Бу иншоотни қуришга эҳтиёж пайдо бўлганди.   

Президентимиз Шавкат Мирзиёев техноген офатдан талафот кўрган сардобаликлар билан учрашувда сув омборининг аҳамияти масаласига тўхталиб шундай деди:

“Нима учун Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ривожланишда ортда қолган? Сув бўлмагани учун. Деҳқон одам билади, пахтага 5-6 марта сув бериш керак. Нимага бошқа жойларда 40-70 центнер ҳосил олинарди-ю, бу ерда 15 центнер? Чунки икки марта ҳам сув бера олмасдик-да.

Иккинчидан, бирон марта такрорий экин эка олармидик? Сув йўқ эди-ку. Шунинг учун 2010 йилда тўғри хулосага келинган», – деди давлат раҳбари.

Дарҳақиқат, Жиззах вилоятининг Арнасой, Дўстлик ҳамда Мирзачўл туманларининг 102 минг гектари “Сардоба” сув омборидан келадиган сув орқали суғорилади. Ушбу майдоннинг 31.5 минг гектарни пахта, 35 минг гектарини ғалла, 1.191 минг гектарни полиз, 0.581 минг гектарини сабзавот, 0.292 минг гектарини кўп йиллик дарахтлар ва бошқа экинларни ташкил этади.

“Сардоба” сув омборидан келадиган сувдан Арнасой туманида 332 та фермер хўжалиги, Дўстлик туманида 254 та фермер хўжалиги ҳамда Мирзачўл туманида 265 та фермер хўжаликлари фойдаланиб келаётир.

-“Сардоба” сув омборининг Жиззах вилояти учун аҳамияти ниҳоятда катта эди дейди - Ўзбекистон қаҳрамони, Жиззах вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси Анорбой Эшматов.- Сув омборидан келаётган сув пахтадан ғалладан мул ҳосил олишга, бўшаган ерларга иккинчи такрорий экин экиш имкониятини берарди. Деҳқонларимиз 2019 йилнинг ўзида 80 минг гектар жойга дуккакли мош ловия, мева сабзавотлар картошка, сабзи, шолғом турп, карам ва полиз маҳсулотлари қовун, тарвуз экишиб катта фойда қилишган эди. 

Бугунги кунда Жиззах вилоятининг “Сардоба” сув омборига боғланган майдонларини Марказий чап тармоқ канали ҳамда Марказий Ўнг тармоқ канали сув билан таъминламоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!