» » Жиззахда қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсатгичлари доирасида хотин-қизлар ҳудудлар кесимида қанча бўлди?

Жиззахда қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсатгичлари доирасида хотин-қизлар ҳудудлар кесимида қанча бўлди?

23 июль 2020 г 1 199 Комментарии: 0

Жамиятимизда хотин-қизларга эътиборнинг яна бир мисоли сифатида Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсатгичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ жойларда амалга оширилган ишларда кўриш мумкин.
Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг ҳам жорий йилнинг 25 июнидан 10 июлига қадар туман,шаҳар ишчи гуруҳ ларига жами 1975 нафар Хотин-қизлардан мурожаатлар келиб тушди.

Шундан 1009 таси Вилоят ишчи гурухи томонидан кўриб чиқилиб, 924 таси низом мезонларига мос келганлиги сабабли танлаб олинди. Қолган 85 та мурожаатчининг ҳужжатлари қабул қилинмади ҳамда уларга асослантирилган хулосалар берилиб рад этилди. Вилоят комиссияси томонидан танлаб олинган номзодларга тавсияномалар берилди ва туманлар кесимида қуйидагича тақсимланди:
Арнасой тумани 22 та
Бахмал тумани 114 та
Ғаллаорол тумани 62 та
Ш.Рашидов тумани 156 та
Дўстлик тумани 45 та
Зарбдор тумани 52 та
Зафаробод тумани 34 та
Зомин тумани 88 та
Мирзачўл тумани 53
Пахтакор тумани 59 та 
Фориш тумани 73 та 
Янгиобод  тумани 25 та
Жиззах шаҳри 141 та

Эслатиб ўтамиз тавсиянома бу Олий таълимга кириш учун кафолат эмас.

Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани

қўллаб-қувватлаш бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!