» » Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раисининг жиззахлик ёшларга мурожаати

Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раисининг жиззахлик ёшларга мурожаати

23 июль 2020 г 1 594 Комментарии: 0

ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ!

Азиз ёшлар, қадрли ука-сингилларим!

Бугун юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор улар эришаётган ютуқ ва марраларда намоён бўлмоқда. Ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиши учун барча имконият ва шароит яратилмоқда. Жумладан, Жиззах вилоятида ҳам ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Бугунги кунда вилоятимизда 785 минг 475 нафар 30 ёшгача бўлган ёшлар бўлиб, уларнинг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этиш бўйича муайян саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, вилоятимиз бўйича жами 20 минг 615 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланган бўлиб, шундан 216 нафар ёшлар қурилиш соҳасига, 3901 нафар ёшлар тадбиркорлик йўналишига, 8782 нафар ёшлар қишлоқ хўжалиги йўналишига, 4030 нафар ёшлар жамоатчилик ишларига ва 1830 нафар ёшлар бошқа соҳа ва йўналишларга ёшларимиз ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, айни пайтда юртимизда ҳукм сураётган пандемия шароитида аҳолига ҳар жиҳатдан кўмак бериш мақсадида 500 нафарга яқин кўнгилли волонтёр ёшларнинг мавсумий бандлиги таъминланди.

Ёшларимизни иш билан таъминлаш масалаларида қатор ишлар амалга оширилаётган бўлишига қарамасдан, минг афсуски, вилоятимизда бугунги кунда жиноят содир этаётган ёшларимизни ҳам кўришимиз мумкин.

Содир этилган жиноятлар таҳлил қилинганда безорилик, ўғрилик ва фирибгарлик жиноятлари ошганлигини кўришимиз мумкин.

Бу каби ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар ёшлар томонидан содир этилаётганлиги, албатта, ачинарли ҳолат. Бугун юртимизда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши, ўқиб-изланиши, ўз устида ишлаши учун барча шароит яратилган бир пайтда айнан навқирон авлод вакилларининг жиноят кўчасига кираётгани ҳар биримиздан хушёрлик ва масъулиятни талаб қилади. Чунки бугун жиноят содир этаётган ёш сизнинг ўзингиз, дўстингиз, қўшни ёки ака-укангиз, қариндошингиз бўлиши мумкин. Уларни тўғри йўлга бошқариш, ўз ҳудудингизда жамоатчилик назоратини амалга ошириш асосий вазифангиз бўлмоғи лозим.

Ҳурматли ёшлар, биласиз, барча содир этилган қонун билан тақиқланган ижтимоий ҳавфли қилмишларнинг барча кўринишлари, яъни жиноят учун қонунда белгиланган жазо муқаррардир. Ёшлар бу ҳақиқатни англаб етиши учун ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий онг ва тарғиботнинг аҳамияти алоҳида. Шу сабабли жиноятчиликнинг олдини олишда ҳуқуқий маданият, тарбия, шу билан биргаликда, ҳуқуқий маърифат, қонунга ҳамда ҳуқуққа нисбатан бўлган шахсий қарашингизни оширишингизни сўраймиз.

Бугун Ўзбекистон ёшлари фан, таълим, мусиқа, спорт йўналишларида юртимиз байроғини баланд кўтариб, катта ютуқ ва натижаларни қўлга киритмоқда. Сиз ҳам ўз устингизда тинимсиз ишланг. Ахборот-технологиялари ютуқларини ўзлаштиринг, мусиқа ва спорт билан шуғулланинг, китоб ўқинг. Зеро, ўзига ишонган, иқтидорли ва ўз мақсадига эга ёшлардан ёмонлик чиқмайди, онгсиз равишда жиноят кўчасига кирмайди, ҳар бир ишини етти ўлчаб, бир кесади.  

Азиз ёшлар!

Ёшлар онгида, улар тарбиясидаги бўшлиқ ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Оилада, маҳаллада, таълим муассасида тарбиядаги оқсоқликлар, маънавиятдаги бўшлиқлар ёшларнинг жиноят кўчасига киришига сабаб бўлади. Бугун бу бўшлиқларни тўлдириш, ўз устимизда ишлаш ва ўзимизни намоён қилиш вақти етди. Зеро, бунинг учун юртимизда барча шароит ва имкониятлар етарли.

Шу ўринда ёшларни тарбиялаб, вояга етказаётган ота-оналари, кекса бобо ва бувиларига ҳам мурожаат қилмоқчимиз. Азиз ота-оналар, муҳтарам нуронийлар. Бугун сизу бизнинг миллий қадриятларга асосланган тарбиямиз фарзандларимиз учун ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Ота-боболаримиз тарбиясидаги қаттиққўллик, ўз ўрнида ҳурмат билан муносабатда бўлиш, маҳалла болаларини ҳам тартиб-интизомга чақириб туриш каби анъаналарни ҳаётимизга қайтариб, ёшларнинг тўғри йўлдан адашмаслиги учун ҳисса қўшайлик.  

Ҳурматли вилоятимиз ёшлари!

Мамлакатимизда Юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларга биргаликда ўз ҳиссамизни қўшайлик!. Бунинг учун Сиз ва биз каби ёшлар кучларимизни бирлаштирсак, келажакда юртимиз гуллаб яшнаши, тинчлигимизнинг абадий бўлишини таъминлаган бўламиз. Келинг, биз бирлашиб, Жиззах вилоятини “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятдан ҳоли ҳудуд”га айлантирайлик.

Бугун Сиз кўзи ёниб, юраги ғайрат ва шижоатга тўла ёшларга қарата айтмоқчиман. Доимо сизни тарбиялаб, вояга етказаётган ота-онангиз, устозларингиз ишончини оқлашга, буюк Ватанимизга муносиб фарзанд бўлишга, юртимиз ривожига ҳисса қўшишга интилинг. Ўқиб-изланиб, дунё ёшлари билан қадамба қадам юришингиз бизнинг эртанги кунимизни ҳал қилувчи муҳим омил эканини унутманг. Келинг азиз ёшлар, биз аввало ўзимиз учун, яқинларимиз, оиламиз, ва айниқса, Ватанимиз равнақи учун курашайлик.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Жиззах вилоят Кенгаши раиси

Дилмурод Худайшукуров

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!