Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фориш туманида янги меҳмонхона қуриб битказилди

Фориш туманида янги меҳмонхона қуриб битказилди

27 июль 2020 йил
215
0

Фориш туманда ички ва ташқи туризмни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилган. Бу борада меҳмонхоналар фаолиятини самарали йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади.
«Мустақиллик» фирмаси туман ҳокимлиги балансида бўлган эски бинони ноль қийматда олганди. Фирма томонидан эски бино ўрнида янги замонавий икки қаватли меҳмонхона биноси бунёд этилди. Замонавий архитектура талаблари асосида бунёд этилган мазкур меҳмонхона 80 ўринли бўлиб, бу ерда меҳмонларга хизмат кўрсатадиган 44 ўринли ресторан ҳам мавжуд. Барча хоналар замонавий мебеллар билан жиҳозланган.
Мазкур янги меҳмонхона биноси туман марказидан озгина юқорида, баланд қир устида бунёд этилган. Бу ердан меҳмонларга туман маркази ва ён атрофидаги қишлоқлар манзараси яққол кўриниб туради.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар