Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Расмий. Журақулов Фурқат Норйигитович Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Расмий. Журақулов Фурқат Норйигитович Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

30 июль 2020 йил
4 063
0

Жиззах вилояти ҳокимининг 2020 йил 30 июлдаги қарорига асосан вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб Журақулов Фурқат Норйигитович тайинланди. 

Журақулов Фурқат Норйигитович

Ф.Журақулов 1980 йилда Сирдарё вилояти Оқолтин туманида туғилган. 2001 йилда Ўзбекистон Миллий университети(кундузги), 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университети (магистр) ҳамда 2012 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (магистр) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2003 йилдан Ўзбекистон Миллий университети жаҳон фалсафаси тарихи ва мантиқ кафедраси ўқитувчилигидан бошлаган. 

Фурқат Журақулов ўтган йиллар мобайнида таълим тизими ҳамда маҳаллий ижро ҳокимятининг турли хил лавозимларида фаолият олиб борган. 2018 йилдан бугунги кунга қадар Жиззах Давлат педагогика институти ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келган.

2017 йилдан буён вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Тўхтамишев Ботир Қўнишевич Жиззах Давлат педагогика институти ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Тўхтамишев Ботир Қўнишевич

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар