Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда "Қурбон ҳайити"да эҳтиёжманд оилалар учун қурбонликлар қилиниб, тарқатилди

Жиззахда "Қурбон ҳайити"да эҳтиёжманд оилалар учун қурбонликлар қилиниб, тарқатилди

01 август 2020 йил
219
0

Куни кеча "Қурбон ҳайити" муносабати билан Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси туман, шаҳар бўлимлари "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказ"лари ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари байрамда халқимизнинг пандемия шароитидаги руҳиятини кўтариш, уларни модиий қўллаб-қувватлаш учун хизматда бўлишди.

илоятдаги "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказ"лари томонидан бугун байрам муносабати билан 1000 нафар кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга 11 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари махсус халталарга қадоқланиб, жойлаштирилиб, ўз манзили томон етказиляпти.

Волонтёрлар бир томонда жавлон уриб, халқимизга карантин даврида ҳам ўзларининг меҳнатларини аямаётган бўлса, вилоятнинг барча ҳудудларида туман ҳокимликлари, “Вақф” хайрия жамоат фонди, "Саҳоват ва кўмак" умумхалқ ҳаракати ҳамда ҳомийлар томонидан чорва молларидан қурбонликлар сўйилиб, “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Сўйилган қурбонликлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, туман, шаҳар бўлимлари томонидан шакллантирилган кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга етказилди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 520 та хонадонга 60 миллиондан зиёд моддий ёрдамлар кўрсатилиб, 11327 та кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотганлар ва ёлғиз кексаларга умумий 1326 та чорва моллари қурбонлик қилиниб, тарқатилди. “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига эса 9 000,000 сўм хайр-эҳсон қилинди.

Амалга оширилаётган ишларнинг барчаси, Қурбон ҳайитида халқимизга хос бўлган қадриятларга таянган ҳолда, кам таъминланган, эҳтиёжманд, ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳар қандай турдаги оилаларни шундей кунларда йўқлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ҳамда қурбонликларни тарқатиш ва бу ёрдамлар юқоридаги оилалар учун пандемия шароитида бир муддат бўлсада ёрдам бўлиши учундир.

Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани

қўллаб-қувватлаш бошқармаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар