» » Ҳурматли Жиззахлик тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Ҳурматли Жиззахлик тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

03 август 2020 г 1 852 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Кичик саноат зоналарининг Низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сонли қарори ижроси бўйича қуйидаги шартлар бўйича танлов эълон қилинади:

КСЗ иштирокчисининг ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган бино ва иншоотлар (ёки уларнинг қисми) КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб уч йилдан сўнг реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш харажатларини чегириб;

инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажариш шарти билан (иштирокчининг ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция ва капитал таъмирлашни амалга оширмасдан), аммо КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб беш йилдан сўнг, тўловларни беш йил мобайнида тенг улушларда амалга ошириш ҳуқуқини бериб, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштирилади.

Кичик саноат зоналарида ер участкалари ва бино-иншоотларини бериш, танлаш ва жойлаштириш тўловсиз танлов асосида ўз бизнес лойиҳасини амалга ошириш истагида бўлган ташаббускорларга вилоят Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий Кенгашининг қарорига асосан (туман ва шаҳар ҳокимининг ер участкаларини бериш тўғрисидаги алоҳида қарорини қабул қилмаган ҳолда) берилади.

Бундан ташқари, кичик саноат зоналари иштирокчилари узлуксиз электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминланадилар.

Кичик саноат зоналари худудларида инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришда, биринчи навбатда, республикамизнинг мавжуд минерал хомашё базасидан фойдаланган ҳолда импорт ўрнини босадиган, инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортбоп, рақобатбордош юқори қўшилган қийматли махсулотлар ишлаб чиқаришга эътибор қаратилади.

Талабгор тақдим этиши лозим бўлган зарур ҳужжатлар рўйхати:

Талабгорлар томонидан вилоят “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси”га 2 нусхадан ариза, паспорт нусҳаси, гувоҳнома нусхаси, тармоқ жадвали, инвестиция буюртманомаси, бизнес-режа, инвесторнинг охирги уч йил (мавжуд бўлганда) давомидаги молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида маълумот, талабгорнинг кўрсатилган соҳада иш тажрибаси ҳақида маълумот.

Бунда тақдим этилган хужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланиши лозим ҳамда талабгор тақдим этаётган маълумотлар ва хужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.

Туманлар Жойлашган манзили Лотлар жами Майдони (га) Изоҳ
Бахмал КСЗ Янгиҳаёт аҳоли яшаш маскани. 3 та лотдаги 4.0

Ҳар 10 сотих ер майдонига энг кам

5 та иш ўринлари яратилиши талаб этилади

Ғаллаорол КСЗ Ғофур Ғулом МФЙ 7 та лотдаги 1,69
Зомин КСЗ Шароф Рашидов МФЙ 10 та лотдаги 1,75
Даштобод КСЗ Даштабод ш. ПТК ҳудуди 20 та лотдаги 8.60
Зарбдор КСЗ Ойбек МФЙ 12 та лотдаги 0.19
Равот МФЙ 40 та лотдаги 1,90
Зафаробод КСЗ Бўстон МФЙ 14 лотдаги 2.75
Янгиобод КСЗ Баландчақир МФЙ 1 лотдаги 0.60
Жиззах ш. КСЗ Сўлоқли ҚФЙ 1 лотдаги 0,25

Эслатма: Танловнинг бошланиш муддати эълон чиққан кундан бошланиб, якунланиши бир ой давом этади. Инвестиция буюртманомаларини қабулқилиш танлов ўтказилишига уч иш куни қолганда тўхтатилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар, вилоят Эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашига киритилгандан сўнг хужжатларда камчиликлар бўлса, берилган таклифлар маъмурий кенгаш томонидан рад этилади.

Мурожат учун манзил:

Жиззах эркин иқтисодий зонаси маъмурий биноси.viloyat-kszbyd@inbox.ruтел: (72) 221-53-07, (99) 556-22-26, (99) 819-53-32

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!