» » Жиззахда депутат томонидан 37 та оилага ҳомийлик ёрдами кўрсатилди

Жиззахда депутат томонидан 37 та оилага ҳомийлик ёрдами кўрсатилди

05 август 2020 г 1 507 Комментарии: 0

Мамлакатимизда жорий этилган карантин даврида халқимизни  CОВИД-19 инфекциясининг зарарли оқибатларидан ҳимоя қилиш, фуқароларимизнинг ушбу офатдан азият чекишларини олдини олиш мақсадида барча чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, “Уйда қолинг” шиори остида аҳолининг кам таъминланган, кўмакка муҳтож қатламларини, шунингдек, вақтинча ишсиз қолган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларга меҳр-мурувват ва ғамхўрлик кўрсатиш борасида саховатпеша инсонлар томонидан кўплаб турли хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Дилмурод Худайшукуров томонидан 23-Қахрамон сайлов округи ҳудудида истиқомат қилувчи, ижтимоий ёрдамга муҳтож 37 та оила холидан ҳабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, ташриф буюрилган ҳар бир хонадон эгаларига мамлакатимизда коронавирус пандемияси ва унга қарши курашиш, бу касалликнинг олдини олиш мақсадида, эълон қилинган карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этиш ҳамда мақсадсиз уйидан чиқмаслик юзасидан тушунчалар берилди.

Ҳомийлик ёрдами кўрсатилган ҳар бир фуқаролар томонидан Яратгандан юртимиз тинчлиги, халқимиз саломатлиги, осмонимиз мусаффо бўлишини сўраб дуолар қилинди.

“Адолат” СДП вилоят Кенгаши матбуот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!