» » Август ойида Жиззах халқаро инвестицион форуми бўлиб ўтади

Август ойида Жиззах халқаро инвестицион форуми бўлиб ўтади

26 июль 2018 г 3 489 Комментарии: 0

2018 йил 29-30 август кунлари Жиззах халқаро инвестицион форумини (Jizzakh International Investment Forum) ўтказади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Жиззах вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Биринчи марта «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида халқаро инвестицион форум бўлиб ўтади.

Тадбирдан кўзланган мақсад: Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотларнинг ишбилармон доиралари ва вакилларини Жиззах вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳолати, инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар, шунингдек, хорижий сармоядорлар ва тадбиркорлик субъектлари учун яратилган қулай шарт-шароитлар билан таништириш.

Икки кунлик инвестицион форумнинг ўтказилиши дастурида бизнес-форум, Жиззах вилоятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси, B2B музокараларни ўтказиш, минтақадаги саноат корхоналарига ташриф буюриш режалаштирилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!