» » Дўстликда тадбирлар хўжакўрсинга ўтказиляптими?

Дўстликда тадбирлар хўжакўрсинга ўтказиляптими?

26 июль 2018 г 2 506 Комментарии: 0

Вояга етмаганлар ишлари бўйича Дўстлик туман идоралараро комиссиясининг 6 ойлик иш фаолияти якунига бағишланган йиғилиш танқидий руҳда ўтди.

Тадбирда Дўстлик туман ҳокими, туман идоралараро комиссияси раиси Улуғбек Узоқов сўзга чиқиб, вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича 6 ой мобайнида туманда олиб борилган ишлар тўғрисида сўзлади. Йиғилишда туман прокурори Ш.Шайзаков, халқ таълими бўлими бошлиғи М.Камолов, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия масъул котиби А. Раҳимовларнинг ҳам маърузалари тингланди. Ушбу маълумотларга кўра, бугун туманҳудудида 22 минг 930 нафар вояга етмаганлар мавжуд. Шу давр мобайнида туман халқтаълими васийлик ва ҳомийлик органи томонидан вояга етмаганларнинг 19 нафари васийликка, 5 нафари ҳомийликка берилган, 2 нафари меҳрибонлик уйига жойлаштирилган. Бундан ташқари, фарзандининг тарбиясига бефарқлиги ва узоқвақтдан бери унинг тарбиясида иштирок этмаётганлиги туфайли бир нафар онани оналик ҳуқуқидан маҳрумқилиш бўйича туман прокуратурасига ва фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судига даъво аризаси киритилган. Таъкидланганидек, туман ички ишлар бўлимида 5 нафар вояга етмаганлар профилактик ҳисобда туради.

Тадбирда тегишли мутасадди ташкилотлар – ички ишлар бўлими, Дўстлик саноат ва хизмат кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежларининг ҳисоботи кечикиб тақдим этилаётгани айтилди. Шунингдек, йиғилишда халқтаълими бўлими, мактабгача таълим муассасалари ва бошқа тегишли ташкилотлар ўртасида доимий равишда ҳамкорликни яхши йўлга қўйилмаганлиги, ўтказилаётган тадбирларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмаганлиги гапирилди. Кўпгина йиғилишлар фақатқоғоздагина ўтказилмоқда. Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши, спорт ва мусиқа мактаблари, кўплаб таълим муассасалари тўгаракларида олиб борилаётганишларқониқарсиз ҳолатда, дейилди маърузаларда. Шунингдек, идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, замонавий ахборот коммуникация технологияларини, жумладан,видеокузатув, электрон ҳисобга олиш ва ўзаро ахборот алмашишни кенг йўлга қўйиш,ҳуқуқбузарликларга мойил бўлганларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари яхши йўлга қўйилмаганлиги таъкидланди.

Мазкур камчиликларнинг бартараф этилиши юзасидан керакли таклифлар билдирилди. Жумладан, тадбирлар сифати ва кўламини ошириш, ҳар бир салбий ҳолатнинг келиб чиқишини ўрганиб, уларни бартараф этиш чоралари белгиланиши зарур. Бўш юрган ўқувчи ёшларни тўгаракларга жалб этиш, масъуллар томонидан йўл қўйилганқонунбузилишларга нисбатан қатъий назорат ўрнатиш жоизлиги кўрсатилди.

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!