» » Жиззах шаҳрида эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда

Жиззах шаҳрида эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда

13 август 2020 г 1 025 Комментарии: 0

Жиззах шаҳар ҳокими Акбар Шукуров бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан 1-сектор ҳудудидаги "Қалия" маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан оиланинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди.
2020 йил 11 август ҳолатига кўра шаҳар ҳудудидаги 8 та маҳаллалардаги 215 та оиланинг 954 нафар аъзосига жами 210 млн миқдоридаги пул маблағлари етказиб берилди. Шаҳарда ушбу фармон ижросини таъминлаш юзасидан ишлар давом эттирилмоқда.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!