» » Зафарободда давлат хизматлари кўрсатиш қандай бўлмоқда?

Зафарободда давлат хизматлари кўрсатиш қандай бўлмоқда?

26 июль 2018 г 2 931 Комментарии: 0

Илгари хабар берганимиздек, давлат томонидан хизматларнинг кўрсатилиши борасида инқилобий ўзгариш рўй бериб, муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан жойларда "ягона дарча" тамойили асосида туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази фаолият кўрсата бошлади.

Хусусан, Зафаробод туманида ҳам марказ ходимлари "Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади" принципи билан аҳолига самарали давлат хизматлари кўрсатиб келишмоқда.

Бу жараёнда янги ташкил этилган Давлат хизматлари марказларига бир қатор вазифалар юклатилди. Улар:

— аҳолига барча хизматларни бир жойда кўрсатиш;

— тезкор, қулай, шаффоф ва сифатли хизмат кўрсатиш;

— навбатда туришларни кескин камайтириш;

— сарф-харажатларни тежаш;

— сансалорликнинг олдини олиш;

— халқни давлат идораларидан рози бўлишига эришиш;

— қимматли вақтни тежаш.

Давлат хизматлари марказлари орқали қандай хизматлар кўрсатилмоқда?

Замон талабларига мос равишда 59 турдаги хизматлар бўйича аҳолига 1650 дан ортиқдавлат хизматлари кўрсатилди.

Жумладан, электр тармоқларига "тугалланган ҳолда” уланиш 128 та; 
- сув таъминотига "тугалланган ҳолда” уланиш юзасидан 21 та;
- электрон рақамли имзо сертификатини бериш 871 та;
- газ тармоқларига "тугалланган ҳолда” улаш 6 та;
- архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш 10 та;
- болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш ҳужжатларини расмийлаштириш 187 та;
- фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга қўйиш 263 та;
- объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш 4 та;
- судланмаганлик тўғрисидаги маълумотнома олиш 40 та;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш 4 та;
- манзил бўйича маълумотномасини олиш 3 та ва бошқалар

Бундан ташқари 87 та юридик шахс ва 103 нафар якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиб, 10 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига ва 7 нафар умумий овқатланиш шаҳобчаларига алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш рухсат гувоҳномаси, 10 нафар юридик шахсларнинг ипотека шартномалари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мухтарам Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқкелгусида туғилганликни қайд этиш, адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмийҳужжатларга апостиль қўйиш, ФХДЁ ва нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш каби давлат хизматларини кўрсатиш 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, турган жойи бўйича прописка қилиш, пропискадан чиқариш, ҳисобга олиш, вақтинча яшаш (прописка) учун рухсатномаларни бериш ва муддатини узайтириш, ҳарбий ҳисобга қўйиш, тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш хизматлари 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топшириш, хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентликни белгилаш), ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда имтиёзли даволаниш ва йўлланмаларни расмийлаштириш, меҳнат органларида фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш, ишсизлик нафақасини тайинлаш, хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома бериш каби хизматлар 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб марказлар томонидан хизмат кўрсатилиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, фуқароларимиз ўз уйларидан туриб интернет орқали ягона интерактив хизматлар порталида фойдаланган ҳолда давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

С.БОЛҚИБОЕВ

Зафаробод туман Давлат

хизматлари маркази директори

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!