» » Жиззахда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи қанча?

Жиззахда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи қанча?

27 июль 2018 г 3 163 Комментарии: 0

Иш ҳақи. 2018 йил январь-июнь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича иш ҳақи таҳлилиқуйидагиларни кўрсатмоқда:

· таълимда 41,1 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 49,8 %ни) . Таълим соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1318,6 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 9,5 %га ўсди;

· саноатда 8,1 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 9,8 %ни) . Саноат соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 641,2 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 43,8 %га ўсди;

· соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 14,8 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 17,9 %ни) . Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 122,3 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 14,0 %га ўсди;

· ташиш ва сақлашда 0,8 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 1,0 %ни).Ташиш ва сақлаш соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1239,8 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 38,6 %га ўсди;

· молиявий ва суғурта фаолиятида 2,2 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 2,7 %ни).Молиявий ва суғурта фаолияти соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номиналҳисобланган иш ҳақи 2553,3 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 21,5 %га ўсди.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида иш ҳақи кўрсаткичларини умумлаштириш натижасида, 2018 йил январь-июнь ойларида Жиззах вилоятида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1370,3 минг сўмни (иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд) ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 33,9 % га ўсишни таъминлади.

2018 йил январ-июн ойларида 2017 йилнинг мос даврига нисбатан иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг юқори ўсиш суръати савдо 46,5, саноатда 43,8%, ташиш ва саглаш 38,6 %, бошқалар 29,8 %, ахборот ва алога фаолиятида 22,3% кузатилди.

2018 йил январь-июнь ойларида вилоятда ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан молиявий ва суғурта фаолиятида 86,3 %га, ахборот ва алоқада 16,4 %га, қурилишлда 25,4 %да, савдода 24,3 %, саноатда 22,7 %га юқорини ташкил этган бўлса, аксинча соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 18,1 %га, яшаш ва овгатланиш 13,8 %га, ташиш ва сақлаш 9,5 % га, вилоятдан камни ташкил этмоқда.

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичини вилояти ҳудудлари бўйича кўрадиган бўлсак, яъни ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Жиззах шаҳрида 1685,5 минг сўмни (вилоятдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 123,0 %), Зарбдор туманида 1337,6 минг сўмни (97,6 %) ва Ш.Рачидов туманида 1303,8 минг сўмни (95,1 %) ташкил этган бўлса, Мирзачўл туманида 1 099,8 минг сўмни (80,3 %), Фориш туманида 1072,7 минг сўмни (78,3 %) ташкил этиб, бошқаҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлмоқда.(2018 йил январь-июнь, вилоятдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан, % да)

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига мувофиқ, муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқбажарган ходимнинг ойлик меҳнатҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатгаҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди (2018 йил январь-март ойларида 426,5 минг сўмни ташкил этган) бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Жиззах виложат статистика бошқармаси

Демография ва меҳнат статистикаси

бўлими бошлиғи

Л.Лукманова

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!