Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Арнасой тумани ҳокими Туркиялик инвесторлар билан меморандум имзолади

Арнасой тумани ҳокими Туркиялик инвесторлар билан меморандум имзолади

04 сентябрь 2020 йил
361
0

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди”.

Дарҳақиқат, Туркия Республикасининг “CONSPECTUS DANISMANLIK” компанияси тўғридан-тўғри “ABS-TECHNOLOGIES INVEST” МЧЖни сармоя билан таъминлаш эвазига “ABS-TECHNOLOGIES INVEST” МЧЖ хорижий инвестицияни Арнасой туманида олиб кириш ҳисобига “Гидропоника”, “Металл конструкция”, “Боғдорчилик”, “Уй-жой логистикаси” каби лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан Арнасой туман ҳокими Туркиялик инвесторлар билан ҳамкорлик меморандумни имзолади.

 

Ушбу ҳамкорлик меморандумни амалга оширишда шартномада кўрсатилган талабларга мувофиқ принципиал жиҳатдан барча соҳаларда ҳамкорлик қилишлари кўзда тутилди.

"ABS-TECHNOLOGIES INVEST" MChJ бошлиғи Ф.Шакарбоев қишлоқ хўжалиги учун ускуналар, шу жумладан механик ёки иситиш мосламалари билан уруғларни уруғлантириш учун ускуналар сотиб олиш лойиҳаси бўйича ишни амалга оширишни қайд этиб ўтди.

Жумладан, режалаштирилган гидропоник комплекси учун туман ҳокимлиги томонидан 200 гектар ер майдони ажратилади. Ушбу гидропоника усулидаги замонавий иссиқхонада банан, қулупнай, помидор каби экинлар етиштирилиб экспорт қилинади.

Маълумот ўрнида қайд этиш лозим, Гидропоника – бу ўсимликларни сунъий муҳитда тупроқсиз етиштириш усулидир. Ўсимликлар озуқани илдизларини ўраб турган эритмадан олади.

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги салоҳиятини янада ошириш мақсадида барча ҳудудларда гидропоника усулида иссиқхоналар ташкил этилмоқда. Ихчам ва самарадор бундай иссиқхоналар юқори сифатли полиз маҳсулотлари етиштириш, минглаб иш ўринлари яратиш имконини бермоқда.

Гидропоника типидаги иссиқхонанинг яна бир афзаллиги шундаки, махсус унумдор ерга зарурат йўқ. Тўлиқ автоматлаштирилган назорат тизими билан бошқарилади. Жойдан максимал даражада фойдаланиш имконияти мавжуд. Маҳсулот етиштириш учун сарфланган энергия ресурслари анча арзон. Тежамкор усулда суғориш ва озиқлантириш тизими мавжуд. Ёритиш ва суғориш учун махсус қуёш панелларидан фойдаланиш мумкин.  

Шунингдек, туманда Логистика мажмуаси қурилиши умумий майдони 20 гектар бўлган совутиш мосламалари билан жиҳозланган биноларни ўз ичига олади.

Бугунги кунда қурилиш материалларидан бири бўлган металл конструкциялар дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Буни биринчи галда шундай изоҳлаш мумкинки, бинолар конструкциясида арматура ёки бошқа металл мосламалардан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан анча фойдали ҳисобланади.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорига туман ҳудудидан жами 221,8 га ер майдони ажратилган ва лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди.

Ушбу лойиҳалар асосида умумий майдони 8 гектарни ўз ичига олган ҳар бир уй 5 қаватлидан иборот 1200 та хонадонга мўлжалланган 16 та турар-жой иншоатлари, 1 та оилавий поликлиника, 2 қаватли болалар боғчаси қурилиши режалаштирилди.

Ушбу кўп қаватли уй-жойлар комплексда 15 йил ишлаб бериш шарти билан ёш оилалар учун бериладиган бўлди.

Мазкур инвестиция дастури доирасида жорий йилда 350 млн доллор миқдорда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

 

Энг асосийси туманда инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар асосида 1600 нафардан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланади.

Туркиядан қишлоқ хўжалиги бўйича малакали мутахассис олимлар келиб ушбу соҳа бўйича ёшларни ўқитиб ишга жойлаштиради.

 – Маълумки, мамлакат иқтисодиётининг тараққиёти бевосита инвестициялар оқимига боғлиқ. – дейди, Арнасой туман ҳокими Жамолиддин Бердибоев. – Бу борада Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган ғояларни ҳаётга жорий этиш, мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш ҳамда инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Турк компаниялари Ўзбекистонга кирганда биз барча соҳаларни фаол қўллаб-қувватлаймиз. – дейди “CONSPECTUS DANISMANLIK” компанияси раҳбари О.КОСА. – Ушбу лойиҳалар амалиётга тадбиқ этгандан сўнг соғликни сақлаш борасида соғломлаштириш маскани яъни санатория қуриш, чорвачиликни ривожлантириш борасида инвестиция киритиш истаги борлигини ҳам билдириб ўтди.

Учрашувда, Туркиялик сармоядор инвесторлар билан 2020-2021 йилларга мўлжалланган шартномада кўрсатилган лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошрилиши юзасидан ўзаро келишиб олинди.

Дарҳақиқат, Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, авваламбор, иқтисодиёт тармоқларини, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш ва модернизация қилиш, саноат ишлаб чиқаришни комплекс диверсификация қилиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида тузиладиган инвестиция шартномалари ҳаётга изчил татбиқ этилиши муҳим аҳамиятга эга. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар