Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Янгиободда томчилатиб суғориш технологиясига асосланган янги боғлар ташкил этилмоқда (ВИДЕО)

Янгиободда томчилатиб суғориш технологиясига асосланган янги боғлар ташкил этилмоқда (ВИДЕО)

07 сентябрь 2020 йил
223
0

Янгиобод туманида ташаббускор тадбиркорлар томонидан томчилатиб суғоришга асосланган янги боғлар ташкил этилмоқда.

Жорий йилда туманда 20 га яқин саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаси лойиҳалари бўйича ишлар кетяпти. Хусусан, “Янгиобод бахт агрокластер” МЧЖ томонидан туркия технологияси асосида 51 гектар майдонда 14 минг 300 туп экспортбоп чантнер навли ёнғоқ кўчатлари парваришланиб, томчилатиб суғориш технологияси асосида суғорилмоқда. Келгусида яна 50 гектар ерга ёнғоқзор барпо этилади.

Шунингдек, “Граппа” МЧЖ бундан уч йил олдин ўз фаолиятини бошлаган эди. Бу йилга келиб 60 гектарга яқин майдондаги узумлар тўлиқ ҳосилга кирган.

Бундан ташқари, “Зомин асл ипак толаси” хусусий корхонаси томонидан 1500 гектар майдонга тут кўчатлари экилиб, ипак қурти учун озуқа тайёрлашни йўлга қўйиш режалаштирилган.

             

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар