» » Фоторепортаж:Бугун вилоят ҳокими Эргаш Салиев нуронийлар билан учрашиб уларга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини топширди

Фоторепортаж:Бугун вилоят ҳокими Эргаш Салиев нуронийлар билан учрашиб уларга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини топширди

08 сентябрь 2020 г 1 325 Комментарии: 0

Юртимизда кексаларни эъзозлаш, уларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ва қадрлаш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири саналади.

Бугун кексалар, нуронийлардан жамиятимизда бўлаётган ўзгариш ва янгиланишларда янада ижтимоий фаолликни, уйғоқликни, ислоҳотлар жараёнида камарбаста бўлишни давр талаб этмоқда. Шундай экан бугун ёши улуғ инсонларнинг маслаҳатлари, йўл-йўриқларига ҳар қачонгидан-да эҳтиёж сезилмоқда.

Юртимизнинг ҳар бир маҳалласида кексаларимизнинг маънавий бедорлиги, жамиятимиздаги воқеликларнинг фаол иштирокчисига айланиши кўп муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Шу маънода вилоят ҳокими Эргаш Салиев мунтазам тарзда вилоятимиз нуронийлари билан учрашиб, кўпни кўрган эл ардоғидаги инсонлар билан ҳамфикир бўлиб, вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар юзасидан суҳбат ўтказиб келади.

Ана шундай учрашувнинг навбатдагиси вилоят ҳокимлигига қарашли олти қаватли бинодаги янгитдан барпо этилган “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Жиззах вилояти ҳудудий филиалида” давра суҳбати тарзида ташкил этилди.

Давра суҳбатида вилоят ҳокими Эргаш Салиев ўтган қисқа даврда юртимизда улкан ўзгаришлар бўлаётганлиги айниқса, сўнгги тўрт йил мобайнида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатимизнинг бутун дунёга очилиши учун барча шароитлар яратилаётганлиги боис жаҳон ҳам ўз ўрнида, Ўзбекистонга юз тутаётгани хусусида сўз юритди.

Шунингдек, вилоят ҳокими томонидан Янгиланаётган Ўзбекистоннинг тамомила янгича қиёфа касб этаётган Жиззах вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳалардаги қилинаётган янгиликлар ҳақида  батафсил тўхталиб ўтди.

– Биз кексаларга кўрсатилган ҳурмат ва эътибордан бошимиз кўкка етди, – дейди меҳнат фахрийси, Имомқул Бердиев. – Тарихдан маълумки, барча юртларда кексалари қадрланган давлатларнинг осмони ҳамиша мусаффо, тараққиёти юксак бўлган. Ишонч билан айта оламанки, тинчлик-хотиржамлик, тўкинлик ҳукм сураётган, тараққиётнинг баланд чўққилари сари дадил одимлаётган она юртимиз ҳам янада гуллаб-яшнайди. Бу йўлда биз, меҳнат фахрийлари ҳам имкон қадар юрт равнақига муносиб ҳисса қўшамиз.

Учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев нуронийларимизга мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан берилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини тантанавор тарзда ўз эгаларига топширди.

 

 

 

Шундан сўнг, вилоят ҳокими нуронийларга “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Жиззах вилояти ҳудудий филиали”да яратилган имкониятлар ҳамда вилоят марказидаги Мустақиллик майдони ва унинг қаршисида жойлашган вилоят ҳокимлигига қарашли олти қаватли бинода амалга оширилган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан таништирди.

 

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!