» » Жиззах вилоятида қанча хорижий корхоналар фаолият кўрсатмоқда?

Жиззах вилоятида қанча хорижий корхоналар фаолият кўрсатмоқда?

14 сентябрь 2020 г 985 Комментарии: 0

2020 йил 1 сентябрь ҳолатига Жиззах вилоятида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар 191 та бўлиб, уларнинг асосий қисми Жиззах шаҳрида 67 та, Фориш туманида 23 та, Шароф Рашидов туманида 17 та, Ғаллаорол туманида 17 та, Зомин туманида 16 та, Янгиобод туманида 11 та ҳамда Пахтакор туманларида 9 тани ташкил этади.

191 та хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони қуйидагича: 64 та Хитой, 51 та Туркия, 40 та Россия, 9 та Жанубий Корея, 6 та АҚШ ва 21 таси бошқа хорижий давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

Вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!