» » Жиззахда адолатли қайнона аниқланди

Жиззахда адолатли қайнона аниқланди

28 июль 2018 г 2 405 Комментарии: 0

"Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан "Адолатли қайнона” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловнинг шаҳар ва туман босқичида ғолибликни қўлга киритган энг фаол, билимли ва зукко, партиямизга хайрихоҳ аёллар "Адолат” социал-демократик партиясининг фаолияти борасидаги билимларини яна бир бор синовдан ўтказишди. Иштирокчиларнинг ҳар бир шарт бўйича чиқишларини партия фаоллари, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда жамоат ташкилотлари ходимларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати муносиб баҳолаб борди.

Вилоятимизнинг 10 та туманлардан ташриф буюрган иштирокчилар пухта тайёргарлик билан келганликлари яққол намоён бўлди. Тадбир давомида адолатли қайноналар томониданоилаларнинг ажралишларига сабаб бўлаётган ҳолатларни саҳна кўриниши орқали намойиш этдилар. Масалан: дабдабали тўйдан сўнг қарзга ботган, охири уй-жойини сотишга мажбур бўлган, қарзидан қутула олмай, касалхонага тушиб қолганлар, "Келин салом” маросимидақайнонанинг келин берган совғасини менсимай, низо чиқариши ёки келиннинг олиб келган сепидан норози бўлиб, тўйни тўхтатаётган қайноналар, ўжар қайнонанинг ҳомиладор келинига нотўғри муносабати, ўғли фарзандли бўлса, келинининг ота-онасидан суюнчисига енгил машина талаб этиб, ёш оилаларни барбод бўлишига сабабчи бўлаётган қайноналар акс эттирилди.

Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни баҳолашда фарзанд тарбияси, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, партия фаолиятига доир билими ва дунёқарашига, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ миллий анъаналарни, ёшларнинг маънавияти, маданияти ва маърифатини янада юксалтириш орқали оилаларда баркамол авлодни улғайтиришдаги ибратли тажрибасига ҳам эътибор қаратишди.

Беллашув якунида Жиззах шаҳар Кенгаши аъзосиМустафаева Саҳобат юқори балл тўплаб танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!