Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зафаробод туманида бир ҳафта ичида ўнлаб ўқитувчида коронавирус аниқлангани тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди

Зафаробод туманида бир ҳафта ичида ўнлаб ўқитувчида коронавирус аниқлангани тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди

16 сентябрь 2020 йил
155
0

Ижтимоий тармоқларда “Жиззах вилояти Зафаробод туманида бир ҳафта ичида ўнлаб ўқитувчида коронавирус аниқланди. Хавотирли жиҳати, ковид билан касалланган ва ўлганлар сони яшириляпти. Тиббиёт бўлимларида врачлар етишмайди. Шундай вазиятда туман маҳалла бўлими ўқувчиларни масофадан эмас, мактабга қатнаб ўқиши бўйича топшириқ берибди...” дейилган хабар тарқалди.
Ушбу хабар бўйича ўрганишлар олиб борилди ва қуйидагилар маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат Санитария врачи ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда тайёрланган “COVID-19” пандемияси даврида умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсиялар асосида ўқув жараёнини ташкил этилиши кўзда тутилган.
2020 йил 7 сентябрдан бошлаб танлов асосида тумандаги 2 та умумий ўрта таълим мактабларида тажриба тариқасида мактаблар очилиши, 2020 йил 14 сентябрдан мактабларнинг очилиши режа–график асосида барча ҳудудларда мактаблар очилиши бўйича барча мактабларнинг раҳбарларига устувор вазифалар белгилаб берилган.
Зафаробод тумани халқ таълими бўлимига қарашли 20 та умумий ўрта таълим мактаблари фаолияти ота-оналарнинг 88 фоизининг таклифига асосан, жорий йилнинг 14 сентябридан 1-4 синфлар 21–сентябрдан 5-11 синфларда режа-график асосида анъанавий тарзда бошлаш;
Тумандаги 20 та умумий ўрта таълим мактабларидаги жами 8266 нафар 1-11 синф ўқувчилари учун 2020-2021 ўқув йилини жорий йилнинг 14 сентябридан 1-7-11-18-сонли умумий ўрта таълим мактаблари, 15 сентябрдан 2-12-14-16-сонли умумий ўрта таълим мактаблари, 16 сентябрдан 17-19-20-сонли умумий ўрта таълим мактаблари, 17 сентябрдан 5-8-сонли умумий ўрта таълим мактаблари, 21 сентябрдан 3-13-сонли умумий ўрта таълим мактаблари, 4-6-15-сонли умумий ўрта таълим мактабларида анъанавий тарзда бошлаш режа-график асосида туман ИИБ, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш туман бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман СЭОМ ва туман ХТБ томонидан тасдиқланган.
Таълим жараёнларини қатъий тарзда карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ташкил этиш ҳамда дарс жараёнларига барча ўқувчи ва ходимларнинг тиббий ниқобда келишини ташкил этиш ҳамда тизимли равишда ўқувчиларни мактабга кириш вақтида тана ҳароратини ўлчашни ва антисептик воситаларидан доимий фойдаланиш, дарс жараёнида тиббий қўлқопдан фойдаланиш, хожатхонадан чиққан вақтда сув ва ишқорли воситалар (кир совун) билан қўлларини ювишни, дарс жараёни бошланишидан аввал синф хоналари ва коридорларнинг дезинфекция қилишни ташкил этиш чоралари кўрилган.
Туман тиббиёт бирлашмаси туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 20 та умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчи ва техник ходимларини карантин қоидалари бўйича билимларини ошириш ҳамда ҳар бир таълим муассасасига тажрибали тиббиёт ходимларини бириктириш туман давлат санитария-эпидемиология осойишталик марказига барча таълим муассасаларини дезинфекция воситалари билан зарарсизлантириш ишларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрилган.

Туман санитария-эпидимиология осойишталик маркази томонидан COVID-19 билан касалланган беморлар тўғрисида ҳар кунлик маълумот вилоят СЭОМ га бериб борилмоқда. Шу кунга қадар туманда биронта ҳам ўлим ҳолати аниқланмаган.
Туман тиббиёт бирлашмаси туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 20 та умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчи ва техник ходимларининг 996 нафаридан COVID-19 инфекциясига наъмуналар олинган. Шундан 25 нафар ўқитувчи ва техник ходимларда бирламчи мусбат деб гумон қилиниб, карантинга олинган.
Туман тиббиёт бирлашмаси туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 20 та умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчи ва техник ходимлар кузатув остига олинган. Ижтимоий тармоқдаги мақола мутлақо асоссиз. Ҳаммаси назорат остида.
Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар