Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Миллий гвардия Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғининг сайёр қабулида давлат хизматлари кўрсатилди

Миллий гвардия Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғининг сайёр қабулида давлат хизматлари кўрсатилди

16 сентябрь 2020 йил
149
0

Жиззах шаҳридаги Ёшлар инновацион марказида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабул асосан миллий гвардия тизимида фаолият олиб бораётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гавардияси Жиззах вилоят бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган қабулда шу тизимда ишлаётган харбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари таклиф этилди.
Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қошидаги жамоатчилик кенгаши вилоят бўлинмаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, бандлик бош бошқармаси, ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Жиззах шаҳар ДХМ, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази мутассадилари қатнашишди.

Ҳар бир ташкилот мутахассиси йиғилганларга тизимдаги янгиликлар хақида маълумот бериб ўтишди. Шундай сўнг очиқ савол-жавоб тарзида ўтган қабул мурожаатчиларнинг муаммолари майдонига айланди.
Қабулда иштирок этган Асиа Мингбоева Боғишамол маҳалласида яшайди. Фарзандини МТМ жойлаштириш масаласи бўйича келган. Жиззах шаҳар ДХМ ходимлари томонидан Асиа Мингбоевага бу борада тушунтириш ишлари бериб ўтилди. Муносиб боғча танланганидан сўнг фарзандини навбатга қўйиш учун ариза бериши мумкин.

Ҳарбий хизматчилар ўз вилоятида эмас асосан бошқа вилоятларда хизмат бурчларини ўтайди. Бу эса кўпгина ноқулайликларни туғдириши табиий хол. Шу сабабли мурожаатларнинг 50 % хизмат вазифасини ўз вилоятларига кўчириш билан боғлиқ бўлди. Бундан ташқари уй-жой масаласи, фарзандини мактабга ва боғчага жойлаштириш, мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш каби мурожаатлар ҳам тингланди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар