» » Арнасой тумани ҳокими ўзгарди

Арнасой тумани ҳокими ўзгарди

16 сентябрь 2020 г 7 977 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳокими ўзгарди. Арнасой туманига Алимарданов Хуршид Шукуруллаевич янги ҳоким сифатида таништирилди.
Бугун 16 сентябрь куни Халқ депутатлари Арнасой туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда Арнасой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Бердибоев Жамолиддин Абдуғаниевич лавозимидан озод этилди.

Бердибоев Жамолиддин Абдуғаниевич

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари Умар Сапаевич Исмаилов иштирок этди.
Йиғилишда иштирок этган вилоят ҳокими Эргаш Салиев Арнасой тумани ҳокими лавозимига Алимарданов Хуршид Шукуруллаевич номзодини таклиф қилди. Депутатлар ушбу номзодни маъқуллади.

Алимарданов Хуршид Шукуруллаевич

Алимарданов Хуршид 1979 йилда Бахмал туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
У 2019 йилдан буён Шароф Рашидов тумани прокурори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз Жамолиддин Бердибоев Арнасой туманига 2018 йилнинг апрель ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!