» » Зомин туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди ва мурожаатлар қабул қилинди

Зомин туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди ва мурожаатлар қабул қилинди

22 сентябрь 2020 г 902 Комментарии: 0

Бугун барча ҳудудлардаги долзарб мавзуларда бири бу – куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўришдир.

Зомин туманида ҳам мутасаддилар томонидан маҳалла ва кўчалар кесимида муаммолар ўрганилмоқда, ечимлари бўйича белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилиб, аҳоли ўртасида мавсумда шахсий хонадонларни иситиш, табиий газдан фойдаланиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Зомин туманидаги Бош вазир қабулхонаси, Халқ қабулхонаси ҳамда Фавқулотда вазиятлар туман бўлими билан биргаликда маҳалларларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, ёнғин хавфсизлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб боришди.

Тумандаги “Ширин” ҚФЙ, “Беруний”, “Бунёдкор”, “Пахтакор” МФЙда ўтказилган учрашувларда куз-қиш мавсумига доир долзарб масалалар муҳокама этилди, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар белгилаб олиниб, бартараф этиш ишлари бошлаб юборилди.

Шунингдек, учрашувлар давомида Зомин туманидаги Бош вазир қабулхонаси ва Халқ қабулхонаси томонидан ҳудуд тадбиркорлари ҳамда фуқароларининг мурожаатлари қабул қилинди. Қабулда йўлланган 16 та мурожаатнинг ижроси назорат учун тегишли ташкилотларга юборилди.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!