Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Йил номи билан ўтказилган танловда Фориш биринчи бўлди

Йил номи билан ўтказилган танловда Фориш биринчи бўлди

30 июль 2018 йил
425
0

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган бадиийҳаваскорлик жамоалари кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда туманимиз бадиий жамоаси 16 та жанр бўйича чиқишларини намойиш этди.

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»га бағишланган саҳна кўринишидаги, она-юртимиз Ўзбекистонни мадҳ этувчи жамоа «Истиқлол»қўшиғини ижро этган бўлса, ансамбл созандалари «Наззора қил» куйини ижро этишди. Ялла ижрочилиги бўйича Баҳром Усмонов ижросидаги «Алишмайман» қўшиғи,ҳудудга хос алла ижрочилиги бўйича «Қўлба» маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Нодира Ботирова ижросидаги алла, оммавий рақс ижрочилиги бўйича «Тоғшалоласи» ашула ва рақс халқ ансамбли қошидаҳаваскорлардан тузилган раққоса қизлар гуруҳи ижросидаги «Ҳилол» рақси, якка ашула ижрочилиги бўйича Наргиза Худойназарова ижросидаги «Йўл бўлсин» ашуласи, якка рақс ижрочилиги бўйича Э.Камолов маҳалласидан Сарвиноз Раҳимова ижросидаги «Нозлигим» рақси, якка созанда ижрочилиги бўйича Хуршида Иномова ижросидаги «Шарқона наво» (қонун сози билан ижро этилган) куйи, эстрада ижрочилиги бўйича Санжар Келдиев ижросидаги «Жоним Ватан» қўшиғи, дуэт ижрочилиги бўйича АдҳамҚозоқов ва Шохсанам Ғиёсовалар «Чўпон йигит ва қиз» дуэти, лапар ижрочилиги бўйичаҲулкар Ҳасанова ижросидаги «Шода-шода марварид» лапари ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.

Қизиқчилик бўйича Шоҳруҳ Сафаралиев ижросидаги туманга хос «Фориш ҳангомалари», «Боғдон гуллари» фольклор этнографик халқансамбли ижросидаги «Уруғ қадаш» маросими, аскиячилар томонидан ижро этилган «Боғдорчилик пайровлари», «Тоғ шалоласи» ашула ва рақс халқ ансамбли жамоаси ижросидаги Бузрук мақомидан «Қашқарчаи рок» мақоми,ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб тайёрланган Сухроб Ибрагимов ва Лобар Ҳакимовалар ижросидаги «Муқаддас Ватан бўлдик!» компазициялари ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди. Танлов якунидаҳакамларҳайъати қарорига кўра туман бадиий жамоаси 788 балл билан вилоятда фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар