» » Зомин туманидаги Дуоба қишлоғига "Туризм қишлоғи" мақоми берилади

Зомин туманидаги Дуоба қишлоғига "Туризм қишлоғи" мақоми берилади

28 сентябрь 2020 г 2 236 Комментарии: 0

Зомин тумани “Дуоба” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида зарур инфратузилмаларни барпо этиш, оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ва қўшимча туризм хизматларини йўлга қўйиш ҳамда маҳаллий аҳолини туризм соҳасидаги тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида “Дуоба” қишлоғида “Туризм қишлоғи” ташкил этилади. 

 - Зомин тумани ҳудудида Туризм қишлоғини ташкил этишдан мақсад ҳудуднинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, соҳада қўшимча хизматларни жорий қилиш орқали аҳолини иш билан таъминлаш,туристлар оқимини янада кўпайтириш, туристларни ҳудуднинг маданий меърослари ҳамда қадриятлари билан таништириш, сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳудудда замонавий ва миллий туризм инфратузилмасининг изчил ривожланишини таъминлаш, меҳмонхона ва транспорт хизматлари турларини кенгайтириш, сифатини яхшилаш ҳамда мазкур соҳада фаолият юритиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш, ички туризмни фаоллаштиришдан иборат -деди Жиззах вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш.Абдимуродов.

Зомин туманидаги "Дуоба" туризм қишлоғи режасига кўра, бу ерда бир қатор дам олиш масканлари, туристлар учун янги намойиш обьектлари, махаллий аҳоли томонидан тайёрланган миллий таомлар марказлари, миллий ҳунармандчилик ва этнотуризм намуналари, энг асосийси, халқ табобати, яъни асаларичилик марказлари жорий қилиниши кўзда тутилган. 

Маълумот ўрнида эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сонли Фармонига мувофиқ 2020 йилдан бошлаб «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақоми берилган фуқаролар йиғинлари «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурларига биринчи навбатда киритилади.

Жиззах вилояти Туризмни ривожлантириш худудий бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!