» » Жиззахда ишбилармон аёллар беллашди

Жиззахда ишбилармон аёллар беллашди

30 июль 2018 г 2 667 Комментарии: 0

Вилоят мусиқали драма театрида "Ишбилармон аёл” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон фермерлар кенгаши, Ўзбекистон савдо саноат палатаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ва Ўзлидеп вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди. Танловни Ўзлидеп сиёсий кенгаши ахборот таҳлил гуруҳи раҳбари Г.Ибрагимова кириш сўзи билан очиб, жамиятда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш ҳақида гапирди.

Танлов иштирокчиларининг лойиҳалари, ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилди. Якуний натижаларга кўра, 3 нафар 1,2,3 ўринлари ҳамда 5 та номинация бўйича ғолиблар саралаб олинди. Ушбу 3 нафар ғолибларга танловнинг республика босқичига йўлланма берилди ва совғалар билан тақдирланишди. Олий ўринга "Тўфон текстиль” МЧЖ раҳбари Муҳаббат Аманова лойиқ деб топилди.

Худди шу куни Ўзлидеп вилоят кенгаши "Аёллар қаноти” ташаббуси билан "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Жиззах шаҳридаги "Оққўрғонлик” маҳалла гузарида "Жаннатмакон Жиззахим” миллий ҳунармандчилик маркази ҳамда 3 мингдан ортиқ китоб фондига эга "Ўзлидеп кутубхонаси” ташкил этилди.

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!