» » Арнасойда 2021 йил ҳосили учун 12 минг 300 гектарга ғалла экилади

Арнасойда 2021 йил ҳосили учун 12 минг 300 гектарга ғалла экилади

06 октябрь 2020 г 1 020 Комментарии: 0

Арнасой туманида 2021 йил ҳосили учун жами 12 минг 300 гектарга ғалла экиш кўзда тутилган. Шундан, 5 минг 469 гектари очиқ майдонга, 6 минг 831 гектари ғўза қатор ораларига экилади.

Ҳозирда 131 та фермер хўжаликларида экиш ишларини ўз вақтида самарали ташкил этиш учун 50 та экиш отрядлари шакллантирилган. Экиш жараёнига туман бўйича 236 та техника ва агрегатлар жалб этилган. Жумладан, 69 та очиқ майдонларга дон экиш сеялкалари, 98 та қатор орасига ишлов берувчи мосламалар, 35 та ер текислагич ҳамда 34 та минерал ўғит сепиш механизмларидан фойдаланилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!