» » Жиззах вилоят қўғирчоқ театри фойдаланишга топширилди (видео)

Жиззах вилоят қўғирчоқ театри фойдаланишга топширилди (видео)

06 октябрь 2020 г 2 127 Комментарии: 0

Бундан бир неча кун олдин Янгиланаётган Жиззах лойиҳаси доирасида янгитдан барпо этилган Жиззах вилоят қўғирчоқ театридан тайёрланган махсус видеолавҳамизни эътиборингизга ҳавола этган эдик.

Видеолавҳа сўнгида вилоят қўғирчоқ театри тез орада фойдаланишга топширилиши ҳақида айтиб ўтгандик. Бугун мазкур вилоят қўғирчоқ театри фойдаланишга топширилди.

Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ҳайкали қаршисида янгитдан барпо этилган вилоят қўғирчоқ театрини очилиш маросимига Маданият вазири Озодбек Назарбеков вилоят ҳокими Эргаш Салиев билан ташриф буюрди.

Дастлаб, вилоят ҳокими Эргаш Салиев атоқли ўзбек шоири  Ҳамид Олимжоннинг янгиланган ҳайкали ва унинг атрофида олиб борилган ободончилик ишлари билан таништирди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков бу ерда олиб борилган ишларни юқори савияда ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг,  вилоят қўғирчоқ театрининг очилиш маросими ўтказилди. Маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев барчани янги маданият маскани билан табриклади.

Шу ўринда Маданият вазири Озодбек Назарбеков Жиззах вилоятида олиб борилаётган ободончилик ишларини алоҳида таъкидлаб ўтар экан, вилоят ҳокимига маданият соҳасида амалга оширилаётган ишлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тадбирда Маданият вазири Озодбек Назарбеков вилоят қўғирчоқ театри жамоасига фойдаланиши учун “Damas” автомашинаси калитини топширди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев театрни бунёд этилишида жонбозлик кўрсатган қурувчи ва ходимларга ўз ташаккурларини билдирар экан, вилоят қўғирчоқ театри жамоасига жойларда театр томошаларини ташкил этиш учун автобус совға қилинишини айтиб ўтди.

Очилиш маросимидан сўнг театрнинг 230 кишилик томоша залида болажонлар учун Тошкент шаҳридан ташриф буюрган ижодкорлар томонидан саҳнавий кўриниш қўйиб берилди.  

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!