» » Қоракўлдаги Халқаро математика мактаби мутахассислари томонидан Жиззахлик педагогларга «мастер клас» ўтилди

Қоракўлдаги Халқаро математика мактаби мутахассислари томонидан Жиззахлик педагогларга «мастер клас» ўтилди

09 октябрь 2020 г 1 611 Комментарии: 0

Халқаро математика мактаби ва Академик лицейига тажриба алмашиниш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Академияси ходимлари, Қашқадариё вилояти Чироқчи туманидаги 106-умумий ўрта таълим мактаби директори ва ўринбосари, Жиззах Давлат Педагогика Институти қошидаги академик лицей ҳамда Янгийўл туман 50 умумий ўрта таълим мактаб жамоасидан иборат делегация ташриф буюрган.

Ташриф давомида Қоракўл академик лицейи музейига саёҳат уюштирилган. Халқ таълими соҳаси вакиллари Тўхтамурод Жумаев бошчилигидаги Академик лицей ютуқлари билан танишган. Лицейда фаолият олиб бораётган СМАРТ-синфлар меҳмонлар эътиборига ҳавола этилган.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Сўнгра ўқувчиларининг барчаси ОТМ талабаси бўлган Халқаро математика мактаби фаолияти билан танишилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!