» » Жиззахда 21 нафар фидойи ёшлар "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди

Жиззахда 21 нафар фидойи ёшлар "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди

12 октябрь 2020 г 1 108 Комментарии: 0

Жиззах вилоятининг 21 нафар фидойи ёшлари Президент фармонига асосан "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Улар орасида ёшлар иттифоқининг маҳаллий Кенгаши раислари, таълим муассасаларидаги ёшлар етакчилари, талабалар, ёш тадбиркорлар бор. Пандемия сабаб карантин чоралари кучайтирилган пайтда ҳамда Сардоба тошқини туфайли зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатишда юзлаб ёшлар бирлашиб, ўзларининг фидойилигини исботлашди.

Call марказлари, ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказидаги фаолият билан бир қаторда сардобаликларни вақтинчалик аҳоли турар жойлари, хонадонларга жойлаштириш, улар учун барча шароитларни яратиш, кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш ўз-ўзидан бўлгани йўқ.

Бунинг ортида юзлаб ёшларнинг бирлашиши, меҳнати катта.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!