» » Манасда байрам

Манасда байрам

17 октябрь 2020 г 1 190 Комментарии: 0

Дўстлик туманидаги Манас қишлоғида 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Туманда Халқаро қишлоқ аёллари байрамини ўтказиш учун Манас қишлоғининг танланиши бежиз эмас. Жиззах чўлини ўзлаштиришнинг дастлабки даврида ташкил топган қишлоқда бундан икки йил аввал ҳамма нарса – қиёфа ҳам, яшаш тарзи ҳам, шу жумладан хотин-қизларнинг ҳаёти ҳам янгиланди.
Президентимиз ташаббуси билан синов-намуна сифатида Республикамизда биринчи бўлиб “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида қайта қурилган Манас қишлоғи нафақат вилоятнинг, мамлакатимизнинг кўркам ва обод масканларидан бири ҳисобланади.
Мингдан зиёд хонадонда турли миллат вакилларидан иборат 6 мингдан кўпроқ аҳоли истиқомат қилаётган қишлоқда уйлар, инфратизим иншоотлари, кўча ва йўллар, ичимлик суви, иссиқлик, электр энергияси таъминоти, маданий, маиший хизмат кўрсатиш иншоотлари замонавий талаблар асосида қайтадан қурилди. Шу бунёдкорлик давомида хотин-қизлар учун ишлаб чиқариш корхоналари, хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилиб, уларнинг бандлик масаласи ҳал этилди
Бугун манаслик аёллар қишлоқдаги тикувчилик фабрикасида, тиббиёт, таълим ва бошқа ижтимоий соҳаларда меҳнат қилаётир. Тадбиркорлик ва фермерлик билан шуғулланиб, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда тумандаги ҳунармандчилик ривожида хизмат қилаётган тадбиркорларнинг тайёрлаган маҳсулотлари кўргазмаси байрам иштирокчиларига намойиш этилди. Бу борада устоз-шогирд анъанасининг йўлга қўйилаётгани қадимий миллий кийимлар, урф-одат ва анъаналаримизни асрлар оша сақланиб, давом этиб келишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Тадбирда қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, ҳунармандлик соҳалари ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган аёллар меҳнати эътироф этилиб, байрам совғалари берилди.
Байрам якунида Манас қишлоқ маданият саройининг “Маржон” ашула ва рақс халқ ансамбилининг мусиқий дастури намойиш этилди.
6.jpg
Т. БЕКНАЗАРОВ. Ж. ЁРБЕКОВ (суратлар)
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!