Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахлик ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар диққатига!

Жиззахлик ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар диққатига!

17 октябрь 2020 йил
159
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Кичик саноат зоналарининг Низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сонли қарори ижроси бўйича танлов эълон қилинади:

КСЗ иштирокчисининг ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган бино ва иншоотлар (ёки уларнинг қисми) КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб уч йилдан сўнг, реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш ҳаражатларини чегириб;

инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажариш шарти билан (иштирокчининг ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция ва капитал таъмирлашни амалга оширмасдан), аммо КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб беш йилдан сўнг, тўловларни беш йил мобайнида тенг улушларда амалга ошириш ҳуқуқини бериб, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштирилади.

Кичик саноат зоналарида ер участкалари ва бино-иншоотлари бериш, танлаш ва жойлаштириш тўловсиз танлов асосида ўз бизнес лойиҳасини амалга ошириш истагида бўлган ташаббускорларга вилоят Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий Кенгашининг қарорига асосан (туман ва шаҳар ҳокимининг ер участкаларини бериш тўғрисидаги алоҳида қарорини қабул қилмаган ҳолда) берилади.

Бундан ташқари, кичик саноат зоналари иштирокчилари узлуксиз элетр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминланадилар.

Кичик саноат зоналари худудларида инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришда, биринчи навбатда, республикамизнинг мавжуд минерал хомашё базасидан фойдаланган ҳолда импорт ўрнини босадиган, инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортбоп, рақобатбордош юқори қўшилган қийматли махсулотлар ишлаб чиқаришга эътибор қаратилади.

Талабгор тақдим этиши лозим бўлган зарур ҳужжатлар рўйхати;

Талабгорлар томонидан вилоят “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси”га

2-нусҳадан ариза, паспорт нусҳаси, гувоҳнома нусҳаси, тармоқ жадвали, инвестиция буюртманомаси, бизнес-режа, инвесторнинг охирги уч йил (мавжуд бўлганда) давомидаги молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида маълумот, талабгорнинг кўрсатилган соҳада иш тажрибаси ҳақида маълумот.

Бунда тақдим этилган хужжатларнинг барча варакдари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланиши лозим ҳамда талабгор тақдим этаётган  маълумотлар ва хужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.

Туманлар

Жойлашган манзили

Лотлар жами

Майдони (га)

Изох

1.        

Арнасой КСЗ

Ғолиблар МФЙ

36 та лотлардаги

10,0 га

Ҳар 10 сотих ер майдонига энг кам 

5 та иш ўринлари яратилиши талаб этилади

2.        

Фориш КСЗ

Ўзбекистон МФЙ

14 та лотдаги

5,0 га

3.        

Янгиобод КСЗ

Дўстлик МФЙ,

Пасткичақир қишлоғи

63 та лотлардаги

5,0 га

4.        

Ғаллаорол КСЗ

Кўкбулоқ МФЙ

39 та лотлардаги

5,0 га

5.        

Жиззах ш КСЗ

Шодлик МФЙ

16 та лотлардаги

5,0 га

6.        

Сайхон МФЙ

13 та лотлардаги

3,5 га

7.        

Дўстлик КСЗ

Саноатчилар МФЙ

8 лотлардаги

2,5 га

8.        

Пахтакор КСЗ

Ғалаба МФЙ

17 лотлардаги

4,0 га

Эслатма: Танловнинг бошланиш муддати эълон чиққан кундан бошланиб, якунланиши бир ой давом этади. Инвестиция буюртманомаларини қабул  қилиш танлов ўтказилишига уч иш куни колганда тўхтатилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган хужжатлар, вилоят Эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий Кенгашига киритилгандан сўнг, хужжатларда камчиликлар бўлса, берилган таклифлар маъмурий Кенгаш томонидан рад этилади.

Мурожат учун манзил:

Жиззах эркин иқтисодий зонаси маъмурий биноси.

viloyat-kszbyd@inbox.ru тел: (72) 221-53-07, (99) 556-22-26, (99) 819-53-32

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар