Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Бугун соат 10:00 ҳолатига кўра, Жиззах вилоятида 11 нафар кишида коронавирус аниқланди

Бугун соат 10:00 ҳолатига кўра, Жиззах вилоятида 11 нафар кишида коронавирус аниқланди

17 октябрь 2020 йил
237
0

2020 йил 17 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 809 (+125) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
11 нафари Андижон вилоятида,
16 нафари Наманган вилоятида,
14 нафари Сирдарё вилоятида,
22 нафари Тошкент шаҳрида,
8 нафари Хоразм вилоятида,
11 нафари Жиззах вилоятида,
6 нафари Самарқанд вилоятида,
13 нафари Қашқадарё вилоятида,
10 нафари Сурхондарё вилоятида,
6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
8 нафари Тошкент вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 59 756 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 531 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар