» » Жиззах шаҳрида раҳбарлар фаолиятини баҳолашнинг замонавий усулларини жорий этиш йўлида йиғилиш ўтказилди

Жиззах шаҳрида раҳбарлар фаолиятини баҳолашнинг замонавий усулларини жорий этиш йўлида йиғилиш ўтказилди

19 октябрь 2020 г 1 303 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ҳамда Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари, яъни КPI тизими асосида маҳаллий ҳокимликларда ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш механизми, шунингдек секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича жорий этилган рейтинг тизими” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда шаҳар ҳокими ва ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ва котиблари, кун тартибидаги масала юзасидан масъул бўлган идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Семинарда Агентликнинг Жиззах вилояти филиали ўринбосари Баҳром Яхшибоев томонидан энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари, яъни КPI (ки-пи-ай) тизими мазмун-моҳияти, ушбу тизимни жорий этиш механизми, тамойиллари ва афзалликлари, тизимни жорий этишдан кўзланган мақсадлар ҳамда истиқболдаги режалар юзасидан тадбир иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбирда Жиззах шаҳридаги мавжуд 4 та секторларнинг рейтинг кўрсаткичлари, уларни ҳисоблаш учун зарур бўлган маълумотларни шакллантириш тизими ҳамдаўтган ҳафта якуни бўйича натижалармуҳокам қилиниб, Агентлик филиали кўмагида секторлар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл хариталари”да белгилаб олинган чора-тадбирларни ўз муддатида ижросини таъминлаш масалалари келишиб олинди.

Тадбирда Шаҳар ҳокими Акбар Шукуров томонидан бугунги кунда маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилалар бўйича юритилаётган “Темир дафтар”, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан юритилаётган “Аёллар дафтари”, меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан юритилаётган “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги аҳолининг эхтиёжманд қатламини қўллаб қувватлашда энг муҳим омил ҳисобланишини алоҳида қайд этди.

Семинарда saxovat.argos.uz маълумотлар базасига киритилаётган эхтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган ёрдамлар тўғрисида маълумотларнинг хаққонийлиги, тизимга тўлиқ ва ўз вақтида киритилишида учраётган муаммоларни бартараф этиш, ишларни тизимли равишда ташкиллаштирган ҳолда янада жадаллаштириш юзасидан таклифлар берилди ва масъуллар фикрлари тингланди.

Бугунги кунда энг долзарб масала сифатида кўрилаётган аҳолининг эхтиёжманд қатламини, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, шунингдек чет давлатлардан қайтган мигрантларни ишга жойлаштиришмасалалари юзасидан режалаштирилган ишларнинг тизимли равишда ташкиллаштирилиши, ҳар бир вазифа юзасиданмасъуллар белгиланиб, амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги мунтазам равишда муҳокама қилиб борилиши, юзага келаётган муаммоли масалаларни ўз вақтида бартараф этиб борилиши тизим самарадорлигини белгилайди.

Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек: “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!