Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Янгиободда ташкил этилган хорижий корхона лойиҳаси асосида 200 та янги иш ўринлари яратилади

Янгиободда ташкил этилган хорижий корхона лойиҳаси асосида 200 та янги иш ўринлари яратилади

29 октябрь 2020 йил
401
0

Юртимизда хорижий инвесторлар учун берилаётган имтиёз ва имкониятлар янги лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилмоқда. Янгиобод туманида ҳам инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, "Fu Lai Ge Qishloq Xo'jalik Ilmiy Texnologik Klasteri" МЧЖ Хорижий корхонаси томонидан  2020-2021 йилларда умумий лойиҳа қиймати 10 млн. АҚШ доллари бўлган Уруғчилик ва сабзавотчилик кластери ташкил этилмоқда. Мазкур лойиҳа ижроси билан 4 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш қувватлари ва 200 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. 

Ҳозирда “Хўжамушкентсой” СИУ ҳудудидан 1000 гектар лалми ер майдони ажратилиб, мазкур ер майдонларидан замонавий энергия ва сув тежовчи технологияларни жорий қилган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш ташкил этилади.

Бугунги кунга тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобидан қудуқ бурғулаш ва қишлоқ хўжалиги техникалари, томчилатиб суғориш ҳамда электр жихозлари олиб келинган, 2 та артезиан қудуқлари қазиб, ишга туширилган.

Ҳозирда синов тариқасида 5 гектар майдонга картошка экилиб, томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган.

Корхона томонидан 2021 йилда 200 гектар майдонга картошка ҳамда 400 гектар донли экинлар экиш режалаштирилган. Ҳозирда артезиан қудуқлари бурғилаш ишлари давом эттирилмоқда.

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар