» » Форишда ҳоким фермерларни рахбатлантирди

Форишда ҳоким фермерларни рахбатлантирди

02 август 2018 г 2 749 Комментарии: 0

– Жорий йилда 27,1 гектар майдонга ғалла экиб, парваришладик, – дейди «Мустақиллик агрохизмат маркази» ҳудудида фаолият юритаётган «Ғиёсиддин-Жавоҳир» фермер хўжалиги раиси Раҳим Бегимов. Давлатга 9 тоннага яқин ғалла топшириб, шартнома мажбуриятини ортиғи билан уддалаб, юзимиз ёруғ бўлди. Қилган меҳнатимиз зое кетмади.

Муҳтарам Президентимиз томонидан биз фермерларга тинмай ғамхўрлик кўрсатиб келиняпти. Бу йил ғалла харид нархининг кўтарилгани кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг амалдаги намунасидир.

Умуман олганда, мавсум давомида ғалла ўрим-йиғими илғорларини моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириб боришга алоҳида эътибор қаратилган. Ўрим-йиғим илғорларини рағбатлантириш мақсадида Қораабдолқишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарган фермерларни, етиштирилган ғаллани нест-нобудқилмасдан эл хирмонига топширилишида фермерларга самарали ёрдам кўрсатган ички ишлар бўлими ва бошқа соҳа ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида туман ҳокими Абдивали Мустанов сўз олиб, шартнома режаларини ортиғи билан бажарган фермеларни қутлади. Фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш, фермер хўжаликларини молиялаш тизимининг ислоҳ этилиши борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Шу куни тумандаги шартнома режаларини ортиғи билан бажарган М.Оролов номли агрохизмат маркази ҳудудидан «Ойбек нурли ғалла» фермер хўжалиги раиси Қуддус Ҳошимов, «Тараққиётқўрғони» фермерлар уюшмасидан «Ота Юсуф» фермер хўжалиги раиси Рўзимурод Алқоров, «Нарвон агрохизмат маркази» ҳудудидан «Жиянбой авлоди» фермер хўжалиги раиси Баҳридин Аширов, «Гараша агрохизмат маркази» ҳудудидан «Қаҳрамон» фермер хўжалиги раиси Қаҳрамон Эсиргаповларга ва етиштирлган ғаллани нест-нобуд қилмасдан эл хирмонига топширишда фермерларга беминнат хизмат кўрсатган ички ишлар бўлими ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ходимларига туман ҳокимлиги совғалари топширилди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!