Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Бахмалда заъфарон униб чиқди

Бахмалда заъфарон униб чиқди

05 ноябрь 2020 йил
414
0

Бундан деярли бир ой муқаддам, аниқроғи, 6 октябрь куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Ўзбекистонда илк бор Италиядан олиб келинган заъфарон пиёзи экилган эди. Қувонарлиси, “BMB Trade Group” ва Италиянинг “Opera SRL” компаниялари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг дастлабки натижалари кўзга кўрина бошлади.
Гап шундаки, она заминга қадалган заъфарон пиёзлари бугун униб чиқди! Буни нафақат икки ҳамкор компания, балки бутун мамлакатимиз учун ажойиб хушхабар, дейиш мумкин.
Чунки халқаро миқёсда заъфаронга бўлган талаб жуда юқори бўлиб, Ўзбекистоннинг ушбу турдаги маҳсулот билан дунё бозорига дадил кириб бориши мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янги йўналиш ҳисобига ошириш, иқтисодиётимизни ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар